Latest news

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (онлайн натижа)  3 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  2 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак" News

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Қатар термаси устози Маркес Лопес ҳал қилувчи баҳс ҳақидаги ўзининг якуний ҳулосаларини баён қилди.

"Тикланиб олиш учун фақатгина икки кун вақтимиз бўлди. Дам олиш ва қайта тикланиш финал олдидан ҳал қилувчи фактор бўлади. Айниқса, финал Иордания каби кучли рақибга қарши эканини ҳисобга олсак.

Барча шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Улар бу босқичга муносиб эдилар. Ҳар бир футбочимиз финалгача босиб ўтилган йўлда ўз ҳиссасини қўшди. Бу фалсафамизнинг ажралмас қисми.

Футболчилар машина эмас. Улар тинмай югуришади, футбол ўйнаш қийин. Афиф, Алмоез ва Ал Ҳайдосларни ўзгартириб туришимиз табиий ҳолат. Ҳеч қайси ўйинчи 90 дақиқа юқори темпда ўйнолмайди. Ғалаба қозониш учун барчасини қиламиз. 

Финалда доим босим бўлган. Турнирда катта сенсация қайд этаётган Иорданияга қарши бу босим янада катта бўлади. Бироқ, биз вазмин ҳолатдамиз, нима қилишни яхши биламиз. Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак", -дейди Маркес Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика