Latest news

12:04"Манчестер Сити" "Реал" дарвозабонига қизиқмоқда  0 11:38Расман: Нани Португалияга қайтди  0 11:17"Фулхэм" МЮ тарбияланувчисини сотиб олишга уринмоқда  0 10:50МЮда жароҳатлар эпидемияси бошланди. Расмус Ҳойлунд қанча муддатга сафдан чиққани маълум  1 10:19Адриен Рабьо учун асосий даъвогар маълум  1 10:14ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 34 нафар мураббий ва футболчини четлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Яна 53 та жарима интизом чораси ҳам қўлланилди  23 10:03Ўзбекистон ўсмирлари Франция ва Венгрияга қарши иккитадан ўйин ўтказади  1 09:48Давид де Хеа қайси чемпионатга ўтаётгани маълум  1 09:20Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги дебюти қачон бўлиши маълум  2 08:51«Барселона» Ольмо трансфери бўйича сўнгги таклифини юборди  7 08:23«Атлетико» ва «Челси» Галлаҳер трансфери борасида келишувга эришишди  1 07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  2 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  12 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  3 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  10

"Манчестер Юнайтед"да бизнес қандай йўлга қўйилган? News

"Манчестер Юнайтед"да бизнес қандай йўлга қўйилган?

“Манчестер Юнайтед” Европа Чемпионлар лигаси доирасида Москвада ЦСКАга қарши учрашув учун ташриф буюрганидан фойдаланиб, “Спорт турларида менежмент” факультети талабалари инглиз клуби директорлар йиғини аъзоси Ричард Арнольд билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.


– Глейзерлар оиласи клуб эгасига айланганига 10 йил бўлди. Ушбу даврни қандай баҳолаган бўлардингиз?

– Клубингиз тарихи 140 йилни ташкил қилганда қандайдир 10 йиллик оралиққа алоҳида эътибор қаратилмаслиги мумкин. Лекин ҳозирги хўжайинлар танлаган бизнес услуби ўзини тўлиқ оқлаётганини таъкидлашим лозим. Ушбу ўн йиллик тижорий ва спорт натижалари тарафлама клуб тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бири бўлди. 2005 йил пул айланмаси 157 миллион фунт эди. Айни пайтда бу миқдор 395 миллионга тенг. 10 йилда 2,5 баравар фарқ. Бундай натижа билан ҳамма ҳам мақтана олмайди.

Биз ривожланаяпмиз, янги ҳомий ва ҳамкорларни жалб қиляпмиз, янги шартномалар тузяпмиз, молиявий ҳолатимиз ҳар доимгидан яхшироқ. Яқиндагина биз Марсиялни сотиб олдик. Гарчи, унинг трансфер баҳоси клуб тарихида энг қимматга айланган бўлса-да, буни амалга оширишга хотиржам йўл қўя олдик. Чунки молиявий қоидаларни бузмаётганимизни биламиз. Албатта, бу Глейзерлар давридаги муваффақият ва тимсоллардан биридир.

– Алекс Фергюсон кетгач рўй берган 2 муваффақиятсиз мавсум молиявий ҳолатга таъсир кўрсатдими? Агар клуб яқин йилларда ўзи учун мос поғоналарга қайтмаса, молиявий аҳволга башоратингиз қандай?

– Ўтган мавсумда спорт натижаси бўйича ишониб бўлмас даражада ҳолатга тушиб қолдик. Охирги 30 йилда илк марта нафақат Чемпионлар лигаси, балки Еврокубокларсиз қолиб кетдик. Лекин шундай кейин рўй берган воқеалар бизни ҳайратда қолдирди. Юзага келган қийинчилик пайтида ишқибозлар клубга нисбатан янада яқинроқ бўлишди, улар чипта ва абонементларни яхшироқ сотиб олиб, ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатишди.

Ҳақиқий мухлислар ўзига хос тарихдир. Англияда никоҳларнинг ярми кейинчалик ажримга етиб боради. Бироқ севимли жамоасидан воз кечган бирорта ишқибозни билмаймиз. Ҳар ҳолда, мен бирор марта бундай ҳодисани эшитмаганман. 1-2 омадсиз мавсум бизни чўктира олмайди. Албатта, спорт натижалари салбий давом этишини ҳеч ким истамайди.

Ҳомийлар ва ҳамкорлар-чи?

– Ҳомийлар тўғрисида ҳам шундай десам бўлади. Улар билан муносабатимиз бузилмади. 140 йиллик тарих ва клуб музейида кўп кубокларга эга экансиз, жаҳон бўйлаб ишқибозлар сизни ёқтирар экан, муваффақиятсиз мавсумлар ҳомийларни сиздан айириб қўймайди. Келажакка келсак, қанчалик ғалати эшитилмасин, у ҳам тарих билан чамбарчас боғлиқ.

Инглиз клублари орасида биринчи бўлиб, Чемпионлар Кубогини, треблни ва премьер-лигани ютганмиз. Ҳеч қачон кимлигимизни унутмаймиз. Биз мушкул ҳолатлардан чиқиб кетганмиз. 1958 йил авиаҳалокатдан бир неча кун ўтиб, оғир учрашувда ғалаба қозонганмиз. Ўшанда руҳий муаммо ва ўйинга заявкада етарли футболчилар бўлмасдан туриб, шунга эришганмиз. 10 йил ўтгач, Чемпионлар Кубогини ўша ҳалокатда тирик қолган Чарльтон ва Фоукс билан ютганмиз. Жамоани эса самолётда бўлган Басби шакллантирган.

– Ҳомийларга келсак, жамоанинг бундан оладиган фойдаси тушунарли. Бироқ ҳомийлар ҳамкорликдан қандай манфаатга эгалар?

– Умуман олганда, ҳомийлар биз билан ҳамкорлик орқали бизнинг аудиторияга ўзларини таништириш имкониятига эга бўлишади. Бир қанча вақт аввал сўров ўтказдик. Унга кўра, жаҳон бўйича клубимизга тарафкашлик қиладиганлар сони 659 миллионни ташкил қиларкан. Улардан 325 миллион инсон Осиёда истиқомат қилади. 173 миллиони Яқин Шарқ ва Африкада, 90 миллиони Европада ва 71 миллион Америкада. Россияда биз 18 миллионлик аудиторияга эгамиз. Бу Москва шаҳри аҳолиси сонидан деярли 1,5 бараварга кўпроқ.

Ушбу рақамлар шунчаки олинмаган, бир таниқли компания ўтказган тадқиқотлардан келиб чиққан. Улар ҳомийларимизни ҳам ажаблантирган. Бир ўйинда ўртача аудиториямиз 60 миллиондан иборат. Бир йилда эса 3 миллиард. Ўйинларимиз 200дан ортиқ мамлакатларда трансляция қилинади. Ўтган мавсум АПЛда энг кўп аудитория йиққан 10 учрашувдан 9таси “МЮ” иштирокида кечган.

Расмий сайтимизга бир ойда 5,8 миллион ўқувчи ташриф буюради. Ижтимоий тармоқларда 80 миллион обуначиларга эгамиз. Твиттеримизга “Кока Кола”никидан 2 баравар кўп одам ташрифчи бўлади. Тармоқда энг кўп муҳокама этиладиган жамоамиз. Видеоларимиз кўплаб одамлар эътиборини жалб қилади. Масалан, “Телепатик футбол” деб номланган ролигимизни 3,2 миллион одам томоша қилди. Уни ҳамкорларимиздан бири “BWIN” билан тайёрлагандик.

Ҳомийлар учун бизнинг клуб аудиториясига чиқиш анча қиммат туради.

Бунга исбот сифатида бирор молиявий кўрсаткични келтира оласизми?

– Ҳа, албатта. Мисол учун, “Adidas” билан шартномамизни олайлик. Техник ҳомийлар бўйича ушбу ҳамкорлигимиз жаҳонда энг қиммати саналади. Ундан 1,3 миллиард доллар ишлаб топамиз. Бу пулни 10 йил давомида оламиз. Лекин “Adidas” зарарда қолиб кетмайди. Улар бу даврда рамзимиз туширилган либослар ва бошқа нарсалар сотувидан 2,5 миллиард долларга ишлашади. Бу компаниянинг шахсий башорати. Жорий мавсум учун либосларимиз чиққандан биринчи 3 кунда компания 2,3 миллион ишлаб топди. Бу сотувлар бошланиши учун компания тарихида рекорд кўрсаткичдир.

Яна шундай ҳолатни “Chevrolet” билан ҳамкорликдан келтирса бўлади. Ўтган мавсумдан улар титул ҳомийимиз бўлиб келмоқда. Бундан йилига 53 миллион доллар оламиз. Келишув 2012 йилда имзоланганди. Кейинги йилиёқ улар жаҳондаги энг яхши брендлар рўйхатида 89-ўринга кўтарилишди. Бунгача улар ҳеч қачон дастлабки юзталикдан ўрин олишмаганди.

Ёки Чикагонинг “AON” суғурта компаниясини олиш мумкин. Биз билан ҳамкорлик даври мобайнида улар бозорда биринчи рақамли компанияга айланишди. Бу уларни қаноатлантиргани боис ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилишди. Айни пайтда машғулот базамиз номи компания номи билан аталади. Машғулот либосимиз ва хорижий тижорий турнеларимиз ҳомийси ҳам айнан шу компания ҳисобланади.

“МЮ” билан ҳамкорлик қилаётганлар олаётган фойдага боғлиқ бошқа мисолларни келтиришим мумкин. Вино етказиб берувчи ҳамкоримиз “Concha Y Toro” Чили компаниясида “Casillero del Diablo” маркали вино бор. Улар билан 2010 йилда ҳамкорликни бошладик ва шундан кейин ўша марка сотуви Буюк Британияда 52,6 фоизга ўсди.

Таиланднинг “Singha Beer” бренди пиво бўйича ҳамкоримиз саналади. Ҳамкорлик туфайли улар ўзларини жаҳонда танитишди ва сотув уч баравар ўсди. Таиланд бозорида эса компания улушини 62 фоиздан 72 фоизга етказди.

– “Аэрофлот” билан ҳамкорликни баҳолаб ўтсангиз.

– Биз улардан қониқиш ҳосил қиляпмиз. Бизда узоқ давом этадиган Осиё билан боғлиқ ғоялар бор. “Аэрофлот”да ҳам шундай. Биз билан ҳамкорлик даврида компаниянинг Осиёдаги таниқлилик даражаси 53 фоизга ортди. Хитой бозорида эса энг таниқли хорижий авиакомпания айнан “Аэрофлот” бўлиб турибди.

– Клубнинг Осиёда катта миқдордаги мухлислари ҳақида гапиряпсиз. Бу жиҳат таркибга футболчи қўшиб олишда қанчалик аҳамиятга эга? Бунда маркетинг ҳолати ҳам ҳисобга олинадими?

– Йўқ. Шундай бўлса, хурсанд бўлардим. Лекин ҳозиргача таркибимизга келиб қўшилган осиёлик футболчилар мураббийлар штабининг қарори билан пайдо бўлган. Мураббийлар биз тарбияланувчиларимиз билан кучайтира олмайдиган позицияларни айнан ўша ўйинчилар билан тўлдиришга қарор қилишган. Сифат, ўйинчи иқтидори ва унинг ёшлиги трансфер фалсафамизда биз эътибор қиладиган жиҳатлардир.

Швайнштайгер мисолида ҳамми?

– Швайнштайгер – бундан ташқари. Уни бош мураббий илтимосига кўра сотиб олишди. У Бастианнинг маркетинг бўйича жалб этиши ҳақида охирги бўлиб ўйлайдиган инсондир. Таркибимизга келиб қўшилган осиёлик футболчилар эса талабларимизга мос тушган. Ёшлик ҳамда ёрқин иқтидор. Парк Жи Сун ва Шинжи Кагава шундай эди.

Яна хитойлик ҳужумчи Дун Фанчжо ҳам бўлган. Такрорлайман: биз шартнома тузганимизда унинг қаердан экани эмас, балки фалсафамизга мос келиши муҳим эди. У катта умид бахш этадиган ҳужумчи эди. Бироқ бундан бирор нарса чиқмади. Ёмон бошламаганди, аммо кейин жароҳат олди. Барчаси биз истагандек кечмади.

– Гапингиздан келиб чиқсак, “МЮ” тарбияланувчиларига имконият беришдан хурсанд бўлади. Нега бу ҳолат ўхшамаяпти?

– Ўйлашимча, бунинг имкони йўқ. Жамоамиз савиясидаги бирор клубни айтинг, фақат тарбияланувчиларига эътибор бериб, шу билан бирга катта ғалабаларга эришаётган. Бошқа томондан сиз ҳақсиз – жамоада тарбияланувчилар кўпроқ бўлиши даркор.Бу ҳозир инглиз ва бошқа мамлакатлар клублари учун муаммодир.

Сабаблар кўп: баъзи ҳолатларда услубий ва машғулот жараёнларидаги хатолар ҳақида гапириш мумкин. Яна аниқ сабабларни айтиш лозим. Замонавий болалар аввалгидек фаол эмас ва аввалги тенгқурларига нисбатан футболга камроқ қизиқишади. Ҳозир улар ўзларини кўрсатиши учун кўпроқ соҳалар бор ва бизга солиштирганда танловлари кўпроқ. Шу сабабли лигамизда нафақат тарбияланувчилар, балки инглизлар сони 1-2 нафар экани ҳайратланарли эмас. Биз эса бу тарафдан ёмон кўринмаймиз. Статистика буни тасдиқлайди: 1937 йилдан буён ҳар бир учрашувда таркибимизда ҳеч бўлмаганда академиямизнинг бир нафар тарбияланувчиси майдонга тушиб келади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика