Latest news

13:2239 ёшли Жеймс Милнер АПЛ тарихига кирди  0 12:54Доннарумма "Манчестер Сити"да — Here We Go!  0 12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  2 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  10 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  26 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  37 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз" News

Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аввало бутун Навоий халқини ва мухлисларимизни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ўтган тур "Сурхон" билан бўлган қийин учрашувдан сўнг тезда тикланиб бу баҳсга эътиборимизни қаратдик. Йигитларга раҳмат, ҳамма бор кучи билан ўйнаб ғалаба қозондик. "Бухоро"ни ўрганиб чиққандик, рақибнинг узун узатмалар билан ўйнашига тайёр эдик.

-  Охирги икки турдан бери Шаҳзод Раҳматуллаев барвақт захирага олинаётгандек.

- Бу тактика билан боғлиқ. Ҳозирги футболда айниқса марказий ярим ҳимоячилар катта ҳажмдаги ишни бажаради. Бу тоифадаги футболчилар 60-70 дақиқа ўйнаб, толиқиб қолишади. Бир ойлик танаффусда биз кўпроқ ўртани кучайтиришга ҳаракат қилдик. Шу боис ҳам Шаҳзод чарчаб қолгани учун бирмунча эрта захирага оляпмиз.

- Уйда ҳимоявий ўйин кўряпмиз. Бу ғалати эмасми?

- Учрашувни мухлис сифатида томоша қилганлар шундай ўйлаши мумкин. Лекин биз бир тўхтамга келиш учун маълум тактика устида иш олиб борамиз. Қайси томонимиз кучли бўлса, шундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир Европада ҳам топ клублар рақибни иккинчи ҳудудда кутиб қарши ҳужум бўйича ўйнаяпти. Биринчи таймда 7-8та имкониятга эга бўлиб битта гол урдик. Тўғри, иккинчи бўлимда вазият кам бўлгандир, лекин ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнамасак бўлмасди.

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида захирадан футболчи майдонга тушишга тайёр турибди, лекин футболчилар тўпни майдон ташқарисига тепиб юбормасдан ҳужумга ўтишяпти. Захирадан тушиши керак бўлган ўйинчи эса қараб қоляпти. Ундан кўра тўпни тепиб юбориб ўша футболчининг майдонга тушишига имкон берган яхшимасми?

- Жамоа ҳужумга ўтганда ҳамманинг ўй-хаёли гол уришда бўлади. Бу ўринда ҳеч ким тўпни шунчаки тепиб юбормайди. Буни тўғри қабул қилиш керак, балки ўша вазият гол билан якунланиб қолса-чи.

- Бугун жамоангиз 4-3-2-1 схемасида ўйнади. Ҳаммаси яхши кўринди, фақат охирги пасни беришда камчиликлар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Бу саволни кўп мухлислар бермоқда. Жамоамизда уч нафар янги футболчи бор ва бугун уларнинг учаласи ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Булар - Ислом Кенжабоев, Шоҳрўз Норхонов ва Асрор Ғофуров. Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Янги футболчилар жамоага тўлиқ киришиб кетганидан кейин ҳаммаси яхши бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика