Latest news

03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  0 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  3 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0

Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади News

Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Шўртан" учрашуви якунланди.

"Бунёдкор" – "Шўртан" 1:1

08.08.2025, 21:15

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Дияр Темирбеков

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Рустам Лутфуллин

AVAR: Дилдорахон Рустамова

Комиссар: Ойбек Давлетмуродов

Голлар: 1:0 – 31, Имеда Ашортиа (Николоз Мали), 1:1 – 45+5, Ғанишер Қодиров (Дониёр Нарзуллаев)

"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 8. Мартин Шролер (28. Матия Кривокапич, 60), 9. Имеда Ашортиа (10. Расул Йўлдошев, 76), 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин, 18. Наримон Аҳмаджонов, 57. Амир Тўрақулов (23. Асадбек Раҳимжонов, 57), 66. Азизбек Тўлқинбеков (21. Носиржон Абдусаломов, 46), 77. Музаффар Олимжонов (30. Сардор Абдунабиев, 46)

Захира: 22. Валижон Раҳимов, 5. Александр Зевадинов, 19. Фарруҳжон Қодиров, 33. Абдулазиз Абдурашидов

"Шўртан": 1. Шохруҳжон Эшбўтаев, 6. Одил Абдумажидов, 8. Абубакир-Ризо Турдиалиев, 9. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Темур Мамасидиқов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 77), 14. Аброрбек Тошқўзиев, 17. Фарруҳ Мухторов (76. Ислом Кенжабоев, 61), 24. Дониёр Нарзуллаев (22. Сардор Саъдуллаев, 77), 33. Бекжон Раҳматов (3. Шоҳжахон Султонмуродов, 86), 55. Азизбек Пирмуҳаммадов, 45. Ғанишер Қодиров (11. Жасур Ҳакимов, 77)

Захира: 35. Шерзодбек Абдураимов,15. Жўрабек Маннонов, 70. Миржалол Жумаев, 99. Сардор Саидов

Огоҳлантиришлар: Наримон Аҳмаджонов (16), Нажмиддин Нормуродов (25), Матия Кривокапич (67)

Четлатиш: Нажмиддин Нормуродов (86, иккинчи сариқ карточка)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. "Бунёдкор" иккита ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Абдухолиқов ўнг қанотдан узатилган тўпга тўхтатмасдан зарба йўллади, дарвозабон ўз ўрнида.

86. Нормурдовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва майдондан четлатилди.

84. Зарба! Аҳмаджоновнинг зарбаси ноаниқ.

77. "Шўртан"да учта ўзгариш.

76. "Бунёдкор"да ўзгариш.

72. Малининг ўнг қанотдан узатган тўпини Эшбўтаев эгаллади.

67. Матия Кривокапич огоҳлантирилди.

65. Абдухолиқовнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.

63. Қодировнинг жарима майдонида йўллаган зарбаси ноаниқ.

61. Иккала жамоада биттадан ўзгариш.

59. "Шўртан" бурчак узатмаси қайтарилди.

57. "Бунёдкор"да ўзгариш.

56. Зарба! Мамасидиқов қулай имкониятдан фойдалана олмади, унинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

54. "Бунёдкор"нинг бурчак зарбаси ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

47. Зарба! Абдусаломов тепган тўп дарвозанинг ён томонидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Бунёдкор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+5. ГОЛ! Қодиров "Бунёдкор"нинг уч футболчиси қаршисида бўлишига қарамай, ўзгача услубдаги зарба билан рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!45+3. Шролер тепган тўпни Эшбўтаев ушлаб олди.

45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

44. Холдорхоновнинг узатмасини Абдужалилов ўзиники қилди.

43. Мухторов йиқилди. Стандарт вазият.

40. Зарба! Тўлқинбековнинг узатмасидан сўнг "Бунёдкор" футболчисининг зарбаси дарвоза тўсини бқорисидан ўтиб кетди.

36. "Бунёдкор" дарвозасига эҳтимолий пенальти кўриб чиқилди, ВАР ҳакамлари билан маслаҳатлашган бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлади.

35. "Шўртан" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

31. ГОЛ! Ашортиа ўзи бошлаган комбинацион ҳужумни рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олган ҳолда якунлади!

26. Зарба! Ашортиа тепган тўпни Эшбўтаев эгаллади.

25. Нормуродов қўполлик учун огоҳлантирилди.

19. Зарба! Тўрақуловдан тўпни олиб қўйган Қодировнинг зарбасига аниқлик етишмади.

17. Зарба! Тошқўзиевнинг жаримадан тепган тўпини Абдужалилов эгаллаб олди.

16. Аҳмаджонов огоҳлантирилди.

12. Бекжон Раҳматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

8. Зарба! Ашортианинг олисдан зарбасини Эшбўтаев қайтарди. Бурчак зарбаси.

4. Зарба! Нарзуллаевнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди.

2. Илк ҳужум меҳмонлар томонидан ташкил этилди. Тошқўзиевнинг чап қанотдан узатган тўпини мезбон ҳимоячи қайтарди.

1. Ўйин бошланди. "Бунёдкор" тўқ бинафшаранг, "Шўртан" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика