Latest news

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  75 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди News

Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди

Суперлига 17-туридан жой олган "Қизилқум" – "Бухоро" баҳси бўлиб ўтди.

Суперлига, 17-тур

"Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 

8 август 2025 йил. Навоий, "Ёшлар" спорт мажмуаси. 20:00

Ҳакамлар: Найим Қосимов, Элнур Дониёров, Дилшод Жуманиёзов, Равшан Абдуваҳидов

Назоратчи: Тимур Галеев

VAR: Абдурашид Худайберганов

AVAR: Авазбек Абдуллаев

Комиссар: Ойбек Икромов

Гол: Шоҳруз Норхонов 3, - 1:0 (Файзуллобек Жуманқўзиев). 

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Дилшод Комилов, 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 64), 9.Ислом Кенжабоев (22.Шаҳзод Туропов, 81), 11.Жамбули Жигаури (20.Бобомурод Бозоров, 89), 16.Асрор Ғофуров, 23.Самандар Шукуриллаев, 70.Шоҳруз Норхонов (10.Роман Папарига, 64), 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (18.Фарҳод Бекмуратов, 89), 88.Душан Мийич.

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 6.Муродали Усмонов, 17.Акмалжон Музаффаров, 19.Илҳомжон Кенжаев, .

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Иззатилло Пўлатов (19.Билол Туплиев, 75), 5.Сардор Қулматов, 6.Равшан Хайруллаев (11.Иброҳим Нўъмонов, 46), 10.Азизбек Амонов (88.Доминик Бегич, 60), 14.Алишер Хайруллаев (97.Шаҳбоз Жўрабеков, 26), 17.Жавоҳир Рўзиев, 22.Тома Табатадзе, 33.Йосип Томашевич (27.Муҳаммад Йўлдошев, 75), 93.Марко Колакович, 94.Франье Икич.

Захира: 21.Отабек Боймуродов, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 9.Амирбек Саидов, .

Огоҳлантиришлар: Франье Икич 21, Шоҳруз Норхонов 45+6, Ислом Кенжабоев 54, Тома Табатадзе 62, Йосип Томашевич 73, Илҳомжон Ваҳобов 90+2. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. "Қизилқум" - "Бухоро" 1:0

90+2. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Илҳомжон Ваҳобов 

90. Ўйинга 6 дақиқа қўшилди 

89. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Жуманқўзиев ва Жигаури ўрнига Бекмуротов ва Бозоров тушди 

86. ЗАРБААА! Шаҳзод Туроповнинг узатмасидан кейин Папарига бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, ноаниқ!

83. Зарба! Жўрабековнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди 

81. Ўзгариш. "Қизилқум". Кенжабоев ўрнига Туропов тушди

76. ЗАРБААА! Ислом Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Ширинбой Абдуллаев сейв намойиш этди!

75. Ўзгаришлар. "Бухоро". Томашевич ва Пўлатов ўрнига Йўлдошев ва Туплиев тушди 

74. Огоҳлантириш. "Бухоро". Йосип Томашевич

73. Хавфли вазият! Жавоҳир Рўзиевнинг чиройли узатмасидан кейин Икич дарвозага зарба бера олмади! 

64. Ўзгаришлар. "Қизилқум". Норхонов ва Раҳматуллаев ўрнига Папарига ва Анваров тушди 

62. Огоҳлантириш. "Бухоро". Тома Табатадзе 

60. Ўзгариш. "Бухоро". Амонов ўрнига Бегич тушди

57. УХХХХХ! ДАХШАТЛИ ВАЗИЯТ! Икич боши билан тўпни дарвозага йўллади, Дилшод Комилов дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди! Суперсейв! 

54. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Ислом Кенжабоев 

53. ЗАРБААА! Нўъмоновнинг узатиб берган тўпини Табатадзе боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

52. ЗАРБА! Жигаурининг аниқ зарбасидан кейин Ширинбой Абдуллаев тўпни ушлаб олди!

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. "Бухоро". Равшан Хайруллаев ўрнига Иброҳим Нўъмонов тушди 


45+7. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45+6. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Шоҳруз Норхонов 

45+3. "Бухоро"да жарима зарбаси, Жўрабековнинг дарвозага йўллаган аниқ зарбаси кучсиз чиқди, Қувватов ўз ўрнида

45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшилди 

45. ВАР бу вазиятда қоида бузилмаганини қайд этди, ўйин давом этади 

44. УХХХ! Тома Табатадзе Шукуруллаевнинг хатосидан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганида йиқилиб тушди. Ҳакамлар ҳозирча бу вазиятда қоида бузилиш йўқ деб топишди. ВАР тингланмоқда 

42. "Қизилқум"нинг ҳужуми, чап қанотдан Ваҳобов узатган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади, анча ноаниқ

39. Ҳозиргача статистика: Қоида бузишлар: 1-9. 

38. ЗАРБА! Жарима майдони ташқарисидан Жўрабековнинг зарбасидан кейин Қувватов тўпни ушлаб олди 

35. Ҳозиргача статистика: Зарбалар: 4-2, аниқ зарбалар 1-0.

33. ЗАРБААА! Чап қанотдан Колакович узатган тўпни Табатадзе дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди!

30. Ҳакам футболчиларга сув ичиб олишлари учун вақт берди 

27. Ислом Кенжабоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди 

26. Ўзгариш. "Бухоро". Алишер Хайруллаев ўрнига Шаҳбоз Жўрабеков тушди 

25. Қизил карточка бекор қилинди ва сариқ карточкага айланди. Огоҳлантириш: Франье Икич

23. Бош ҳакамни ВАР монитори ёнига чақиришди. 

21. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Франье Икич бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Кенжабоевни йиқитгани учун бош ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланди". 

19. Хавфли вазият! Ислом Кенжабоев чап томондан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва тўпни шерикларига узатди, Дилшод Комилов қулай вазиятдан зарба бера олмай қолди! 

10. Голдан кейин иккала жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнамоқда, хавфли ҳужумлар йўқ

4. Шоҳруз Норхонов мавсумдаги 4-голини урди. Биринчи даврада у "Бухоро" сафида 3 та гол урганди. 

3. ГОЛ! Жуманқўзиевнинг жарима майдонига ерлатиб узатган тўпини Шоҳруз Норхонов дарвозага тўғрилаб қўйди - 1:0. ГОЛНИ КЎРИШ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика