Latest news

08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  0 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  4 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  2 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  6 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  6 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  4 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  3

«Локомотив» ПФКда футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди News

«Локомотив» ПФКда футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди

«Локомотив» футбол клуби шу кунларда Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
Зеро, темирйўлчилар жамоаси олдига қитъамиз клублари ўртасида энг нуфузли турнирда муносиб қатнашиш вазифаси қўйилган. Бир ўйиндан иборат плей-офф босқичида арзимас хато ҳам жамоа учун қимматга тушиши мумкин. Агар бу хато футбол ўйини қоидалари билан боғлиқ бўлса, бундан ёмони йўқ. Бу ўринда футболчилар ўйин қоидаларини қай даражада билиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис «Локомотив» футбол клуби ЎФФнинг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси билан ҳамкорликда жамоа аъзолари учун футбол ўйини қоидалари ва ундаги ўзгаришларга бағишланган семинар ташкил қилди.

Даставвал жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов йиғилганларга ушбу семинарнинг қанчалик муҳимлиги ҳақида қисқача тўхъталиб ўтди ва футболчилардан семинарга эътиборли бўлишларини сўради. Шундан сўнг миллий тоифадаги ҳакам Александр Попов «Локомотив» жамоаси аъзоларига футбол қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар, айниқса кейинги пайтларда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган «офсайд», яъни ўйиндан ташқари ҳолат қоидалари ҳақида маълумот берди. ФИФА томонидан ушбу қоидага киритилган ўзгаришлар билан таништирди ва буни аниқ мисоллар воситасида, ўйинлардан олинган видеолавҳалар ёрдамида кўрсатиб берди. Шунингдек, қандай ҳолатда тўп қўл билан ўйналган, деб ҳисобланиши ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар бўйича ҳам тушунтириш бериб ўтди. Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган семинар «Локомотив» жамоаси аъзоларига масъулиятли ўйинлар олдидан фойдали бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика