Latest news

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  35 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  17 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди" News

"Локомотив" футзалчиси: "Элибоев ва Умаров нима сабабдан миллий терма посбонлари эканлигини кўрсатишди"

Кеча футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 5-тури 2-куни доирасида АГМК - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди.

Футзал ўйинларида деярли кузатилмайдиган 0:0 ҳисоби қайд этилган баҳсдан кейин "Локомотив" футзалчиси Жамолиддин Нормирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бу ўйинни барча кутди. Турнинг марказий ўйини, принципиал рақиблар, турнир жадвалида пешқадамлик учун курашаётган жамоалар... Ўйин жанговар ўтиши керак эди ва шундай бўлди ҳам. Тўп учун кураш жуда қаттиқ кечди. Шундай чиройли ўйин кўрсатгани учун жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан. Ўйинга юқори кайфиятда тайёрлангандик. Ғалаба учун майдонга тушгандик. Ўтган турда АГМКга мағлуб бўлгандик. Бундан яхши ҳулосалар чиқариб, жавоб ўйинида ғалаба қозонмоқчи бўлгандик.

Ўйин давомида нафақат бизда, балки, АГМКда ҳам яхши вазиятлар бўлди. Икки томонга ҳам гол борасида омад етишмади. Учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам икки томоннинг бири гол уриши мумкин бўлганди. АГМКнинг навбатдаги ўйинларига омад тилайман. Биз эса навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттирамиз. Бугунги ўйинда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорлик билдираман.

Ўйиннинг қийин ўтишини билардик. Баъзи жамоадошларимиз жароҳат олган, айримлари касал бўлиб қолганди. Улар тезроқ сафга қайтишса, албатта, нур устига аъло нур бўларди.

- Футзалдаги фаолиятингиз давомида бирор марта 0:0 ҳисобига дуч келганмисиз?

- Футболда бу ҳисоб одатий. Футзалда эса деярли кўрмайсиз. Балки бўлгандир. Аммо эслай олмадим. Балки бундай ҳисоб бўлмагандир. Фаолиятим анчагина катта муддатни ташкил қилади. Бир ўйлаб кўриш керак.

- Бугунги ўйинни сўнгги йилларда чемпионатдаги энг яхши ўйин деса бўладими?

- Бунга мухлислар баҳо бергани яхшироқ. Биз баҳо берсак ноўрин бўлиб қолиши мумкин. Аммо фикримча, ўйин кутилганидан-да қизиқарли кечди, деб бемалол айта оламан.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда бугунги ўйинда дарвозабонлар бошқа бўлганида ҳисоб қанақа бўлиши мумкин эди?

- Улар нима сабабдан миллий терманинг посбонлари эканлигини кўрсатиб қўйишди. Баҳсда дарвозабонларга гап бўлиши мумкин эмас. Равшан Элибоев ва Рустам Умаров ким аслида ким эканлигини исботлашди. Айта оламанки, агарда баҳсда дарвозаларни бошқа посбонлар қўриқлаганида бундай ҳисоб бўлмасди. Албатта, олдиндан ҳисобни айтиб бўлмасди. Аммо бошқа посбонлар бўлганида бундай босимли ўйинда хато қилиши ва гол ўтказиб юбориши ҳеч гап эмасди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика