Latest news

20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  6 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  91 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7

“Ливерпул”нинг 7 ёшли саховатпеша мухлиси ҳақида кичкина ҳикоя News

“Ливерпул”нинг 7 ёшли саховатпеша мухлиси ҳақида кичкина ҳикоя

“Ливерпул”нинг 7 ёшли мухлиси Альфи Рэдфорднинг ҳикояси бутун Британия аҳли қалбига илиқлик ҳадя этди

“Ливерпул”нинг 7 ёшли мухлиси Альфи Рэдфорднинг ҳикояси бутун Британия аҳли қалбига илиқлик ҳадя этди. Отаси билан Чемпионлар лигасида “Ливерпул”нинг “Порту”га қарши ўйинини томоша қилишга кетаётган болакай, йўл-йўлакай отасидан кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар учун егуликлар тўплайдиган фудбанклар ҳақида билиб олади. Ва 7 ёшли болакайнинг қалбида уларга ёрдам бериш истаги туғилади. Ота-бола яқин орадаги супермаркетдан бир қанча елим халталарни тўлдириб озиқ-овқат, егуликларни сотиб олади. Альфи бунинг учун барча йиғиб юрган пулларини сарфлаб юборади.

“Менинг дўстим фудбанкларга ёрдам беради, шу боисдан, ўғлим Альфига унинг ёшидаги шаҳримизнинг кўплаб болалари очликдан қийналишини тушунтирдим. Альфи эса уларга ҳақиқатдан ҳам ёрдам беришни хоҳлаётганини айтиб, бошқа болаларга ёқиши мумкин бўлган кўплаб егуликларни сотиб олди”, — деб ҳикоя қилади болакайнинг отаси Том.

Кейинроқ эса Том интервюларда бирида Альфига ҳафтасига 5 фунтдан ва қўшимча равишда хурсандчилик учун 10 фунт беришини маълум қилди. 

Ота-бола Рэдфордлар егуликлар тўла елим халталарни, ўйинлар олдидан “Ливерпуль” ва “Эвертон” стадионларида навбатчилик қиладиган Fans Supporting кўнгиллилар ҳаракатига топширади.

Кейинроқ ушбу ҳаракат Альфини “Ойнинг энг яхши мухлиси” деб топди.

Бу ҳикоядан “Ливерпул”нинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон ҳам хабардор бўлиб қолади. Робертсон Альфининг кўнгилчанлигини юқори баҳолаб, болакайга мактуб билан Роберто Фирминонинг имзоси туширилиган футболкасини юборади.

“Қадрли Альфи

Бу “Ливерпул”дан Энди Робертсон

“Твиттер”да сенинг “Энфилд”даги фудбанклар учун қилган ишингни гувоҳи бўлдим. 

Ўзимдан маълум, болаликдаги чўнтак пуллари қанчалик муҳим эканлигини тушунаман. 

Сен бу пулларга кўплаб нарсаларни сотиб олишинг мумкин эди.

Аммо сен буни рад этиб, қийин пайтларни бошдан ўтказаётган, кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам берганинг шунчаки ажойиб!

Бу ҳикоянг бизга ҳаттоки кичик ғамхўрлик ҳам яқинларимизга ўта муҳим ва зарур эканлигини кўрсатмоқда.

Қилган ишинг узоқ вақт хотирамдан ўчмайди.

Сен бошқалар учун ажойиб иш қила олдинг, ва асосийси қилган ишинг ўрнига улардан ҳеч нарса кутмадинг.

Айнан шунинг учун мен сени мукофотлашни истайман.

Менда Роберто Фирминонинг бир футболкаси бор эди. 

Мен Робертодан унга сен учун имзо қўйиб беришини сўрадим. 

Кел, Альфи, тўғриси, ҳеч ким чап қанот ҳимоячисининг футболкасини олишни хоҳламаслигини биласан, шу сабаб сенга Боббининг футболкасини юборяпман. 

Сенга ёқади деб умид қиламан. 

Жамоамиздагиларнинг барчаси сенинг қилган ишинг ҳақида билиши учун қўлимдан келганини қиламан. 

Сенга энг яхши тилакларни тилайман, кичкина одам.

Энди”.

Мактубни олган Альфи ўзида бошқача ҳисларни туйди. “У қувончдан ўзида эмасди ва йиғларди. Бу иш уни келажакда янада саховатли инсон қилишга ёрдам беради деб умид қиламан”, — дейди Альфининг отаси Том.

Асрор Абдуназаров таржимаси

Муаллифнинг бошқа таржималари: 

Дрис Мертенс — шунчаки авлиё

“Алло, Онажон!” — Онасини ер-у кўкка ишонмайдиган Габриэл Жесус ҳаёти ҳақида кичкина қисса

Муҳаммад Салаҳ — Яқин Шарқни бирлаштирган қаҳрамон

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика