UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Европа лигаси. Моуринью жамоасидан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:57"Манчестер Юнайтед" Гёкереш борасида бир қарорга келди  3 00:38Саудия Арабистони. "Ал Насср" муҳим ўйинда ғалабага эришди, 70 миллионлик Дуран баҳс тақдирини ҳал қилди  3 00:15Коло-Муани "Ювентус"га ўтишига ким кўндирганини айтди  0 23:56Европа лигаси. "Порту" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 23:45"Барселона" 5 ҳужумчи номзодини кўрмоқда  3 23:23Жоау Канселу: "Гвардиола - даҳо"  7 22:44"Ювентус" собиқ футболчисига 6 ойлик шартли қамоқ жазоси берилди  2 22:13Офсайдни аниқлашнинг ярим автоматик тизими Англия футболига ҳам кириб бормоқда  0 21:50ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  13 21:13"Андижон" назорат ўйинида "Шахтёр"ни енгди  8 20:49"Сурхон" Туркия йиғинини ғалаба билан якунлади  0 20:31"Андижон" "Бобур Арена"ни ОЧЛга тайёрламоқда  9 20:02"Мен "Манчестер Юнайтед"га умуман мухлислик қилмайман" — Рой Кин  7 19:39Мерсон: "Реал" "Манчестер Сити"ни пичоқни мойдан ўтказгандек кесиб юборади"  22

Дрис Мертенс — шунчаки авлиё Янгиликлар

Дрис Мертенс — шунчаки авлиё

“Наполи” тўпурари жамоа мухлисларига фақатгина майдонда хурсандчилик улашмайди. Аксинча, Дрис майдон ташқарисида ҳам мухлисларига ўзгача қувонч тақдим этади.

Авлиё Чиро

Катта эҳтимол билан кўпчилик Дрис Мертенсга неаполлик мухлислар томонидан берилган Чиро тахаллуси бор эканлигини билмаса керак. Маҳаллий аҳоли Дрисни Авлиё Чиро — барча беморларини бепул даволаган жафокаш шифокор номига атаб, шундай чақиради.

Гап шундаки, қаҳрамонимиз Неаполдаги кўплаб касалхоналарга тез-тез ташриф буюришни ўзига одат қилиб олган. У оғир аҳволдаги беморларни имкон қадар сақлаб қолиш учун, уларга ёрдам бериш мақсадида шифохоналарга ошиқади.

Шаҳардаги онкология бўлимида оғир касаллик билан курашаётган бемор қиз Авроранинг олдига Дрис келгандаги ҳолатни тасаввур қилиб кўринг-а! Ишонасизми, Дрис Аврорани хурсанд қилиш учун ҳаттоки унга атаб, кичик никоҳ маросимини ташкил қилади.

“Эҳ аттанг, турмуш қурганманда! Сен ажойиб қизсан! Сен билан танишганимдан жуда ҳам хурсандаман” — дейди Дрис Аурора билан учрашувда.

Уго Чавес вафотидан сўнг Венесуэлада мисли кўрилмаган инфляция ва инқироз юзага келади. Қаҳрамонимиз эса ўз ёнидан дори-дармон воситларини харид қилиб, венесуэлалик мухлисларига юборади.

Итлар ва Жулльета учун бошпана


2014 йил март ойида Неаполнинг шимолий чегарасидаги Каподимонте шаҳарчасида жойлашган қаровсиз итлар учун бошпанани пул йўқлиги сабаб ёпишга ҳозирланишади. Дрис турмуш ўртоғи Кетрин билан бирга бошпанани сақлаб қолиш учун керакли маблағни тўлайди. У ердан эса уйга Жульетта лақабли итни олиб қайтишади. Шундан сўнг ижтимоий тармоқда акция уюштиришади:

“Бугун турмуш ўртоғим Кетрин ва дўстим Антонио билан бирга La Fenise бошпанасига бордик. Тўғриси, жуда аянчли аҳвол. Негаки, у ерда жуда кўплаб ташлаб кетилган, қаровсиз итларни кўрдим. Биз Жульеттани оиламизга қабул қилдик, унга ёрдам беришдан хурсандмиз, аммо уларга сизнинг кўмагингиз зарур. Мен сизлардан ўтиниб уларга оилаларини топишда кўмак беришингизни сўраган бўлардим”, — деб ёзади Дрис.



Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, “Наполи” “Рома”га қарши саф тортади. Ўйинда “Рома” дарвозасини ишғол қилган Дрис голни ит образини тасвирлаган ҳолда нишонлайди. Кўпчилик буни “бўрилар”га қарши ҳурматсизлик сифатида қабул қилади. Аммо улар Дриснинг амалда нимани назарда тутганлигини тушунган заҳоти, Пьемонтдан тортиб Сицилияга қадар италияликларнинг барчаси “муздек эриб кетади”.

Гвинеядаги либос воқеаси

Бир куни Дрис телевидениеда Гвинеядаги камбағал оила фарзанди унинг футболкасида машғулотга келгандаги ҳолатга гувоҳ бўлади. Қаҳрамонимиз дарҳол National Geographic сураткаши билан боғланиб, ундан Гвинеядаги мактабнинг телефон рақамини сўраб олади. Дрис болакайга яна учта форма, ва ҳар бир синфдошига “Наполи” либоси ҳамда мактабда керак бўладиган энг муҳим нарсаларни юборади.

Бундай сахийлик унинг кундалик юмушига айланган десак муболаға бўлмайди. Зеро, у доим Неаполдаги камбағал оилаларга қўлидан келганича ёрдам бериб келади.

Уйсизлар учун пицца

Ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида Дрис дўсти Антониога қўнғироқ қилиб, пиццахонада учрашишга аҳд қилишади. Икки дўст у ердан ўнлаб “Маргарита” пиццаларини сотиб олиб, Неапол марказий вокзалига, кўплаб уйсизлар тўпланадиган жойга отланишади. Икковлон, тушунганингиздек, пиццаларни оч-наҳор уйсизларга тарқатиб, уларнинг кўнглига бироз бўлсада хурсандчилик ва илиқлик бахш этади.

Дрис “пиар”ни хушламайди. У шунинг учун ҳам вокзалга таниб қолмасликлар учун ниқобда боради. Вокзал воқеалари эса мана орадан 2 ой ўтибгина, матбуотда пайдо бўлди. Эҳтимол, ким билади, Авлиё Чиро ҳозир ҳам қандайдир яхши амални бажариш билан оворадир.

Аммо қаҳрамонимизнинг асосий мақсади 1990 йилдан бери “скудетто”ни қўлга кирита олмаётган “Наполи”ни чемпион қилишдан иборат.

Агар “Наполи” чемпион бўладиган бўлса, ишонаверинг неаполликлар Дрисни ростдан ҳам авлиёлар сафига қўшади!


Sports.ru сайтидан Асрор Абдуназаров таржимаси.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика