Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  1 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  5 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  18 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  75 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

Кутиб олинг, Суперлига учун виртуал футбол ўйини - PFLMANAGER.UZ News

Кутиб олинг, Суперлига учун виртуал футбол ўйини - PFLMANAGER.UZ

Ўзбекистон Суперлигаси асосида яратилган виртуал футбол сайти ишга тушганини мамнуният билан эълон қиламиз.

Энди сизда Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларидан иборат жамоа тузиш, дўстларингиз билан шахсий лига очиб улар билан беллашиш ва совринли лигаларда қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имконияти мавжуд. Буларнинг барчаси PFLMANAGER.UZ сайтида мужассам.

100 бюджетни ишлатиб Ўзбекистон Суперлигаси клубларидан 15 нафар футболчидан иборат жамоа тузинг. Ҳар бир турдан олдин асосий таркиб футболчиларини ва сардорни танланг. Керакмас ўйинчиларни сотиб, ўрнига бошқа футболчиларни олинг. Жамоаингиздаги футболчилар ҳақиқий Ўзбекистон Суперлигасида амалга оширган фойдали ҳаракатлари (голлар, голли паслар, қуруқ ўйинлар, сейвлар ва бошқалар) учун очко келтиради. Сайтдаги ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ бўлими орқали барча қоидалар билан батафсил танишиб чиқиш мумкин.


Дастлабки турдаги жамоалар тест жараёни учун тузилган эди ва уларнинг очкоси кейинчалик ҳеч нимага таъсир қилмайди. Суперлиганинг 2-туридан PFLMANAGER.UZ сайти расман ўз иш фаолиятини бошлайди. 

Ушбу ўйин ҳақида барча маълумотлар қуйидаги ҲАВОЛАда берилган >>> PFLMANAGER.UZ ҳақида батафсил маълумот



Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика