Latest news

10:56Ди Мария таҳдидлар туфайли ватанига қайтмайди  0 10:27ПСЖ «Ман Сити»га расмий таклиф юборди  0 10:01«Ньюкасл» 60 миллион фунтга ҳимоячи сотиб олади  1 09:32Дамир Темиров: «Андижон» варианти пайдо бўлганида хурсандчилик билан таклифни қабул қилдим»  3 09:00Про лига. Бугун иккинчи давра баҳсларига старт берилади  0 08:31«Барселона» футболчисини «Жирона»га ижарага берди  0 08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  4 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  6 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  14 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  5 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  9

Колосовский Регламент асосида жаримага тортилди, аммо... News

Колосовский Регламент асосида жаримага тортилди, аммо...

ПФЛ расмий сайтининг рус тили саҳифасида “Пахтакор” мураббийи Григорий Колосовский ва жамоа ҳужумчиси Игорь Сергеев жаримага тортилгани ҳамда огоҳлантирилганлиги тўғрисидаги хабар чоп этилди.
Расмий хабарда ёзилишича, “шерлар” устози олий лиганинг 9-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувидан кейин беллашувни бошқарган ҳакамлар бригадаси томон ОАВда танқидий фикр билдиргани учун Регламентнинг 5.39 ва 5.57 бандларига асосан жаримага тортилган ҳамда огоҳлантирилган. Агар бундай ҳолат яна такрорланса, жиддий чора кўрилиши белгиланган.

“Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев ҳам худди шу учрашувда Регламентнинг 5.36 ва 5.57 бандларини бузган. Натижада у ҳам жаримага тортилиб, огоҳлантирилган. Албатта Сергеев ҳам бундай ҳолатни такрорласа, жиддий чора кўрилиши белгиланган.

“Локомотив” – “Пахтакор” учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Шиддатли ўтган баҳсни ўзбек футболининг деярли барча ишқибози кўрди, шу боис ўйиндаги вазиятларни таҳлил қилишга ҳожат йўқ. Аниғи шуки, беллашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “шерлар” устози Григорий Колосовский “Пахтакор” 15 кишига қарши ўйнаганини, жамоа фойдасига берилиши лозим бўлган пенальти белгиланмаганини, вазият назоратчилар томонидан кўриб чиқилишини айтиб ўтди.

Колосовский айнан шу гаплари туфайли жаримага тортилди. Чунки у бу орқали Регламентнинг 5.39 бандини бузди. Келинг, ўша бандда нима ёзилганига кўз югуртирайлик.

Белгиланган жазолар қўлланилади
5.39 ОАВда ҳакамлар бригадаси томонига танқидий фикрлар билдирилса, агар учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан эътироз ёзилмаган бўлса;

Колосовский ҳакамлар томон эътироз билдиргани рост. Бу борада у жаримага лойиқ. Аммо шу ерда ўша банднинг иккинчи қисми ҳам бор. Яъни, “агар учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан эътироз ёзилмаган бўлса”. “Локомотив” – “Пахтакор” учрашувининг қайдномасида меҳмонлар беллашувнинг ҳакамлигига нисбатан расман эътироз билдирган. Демак, Колосовский жаримага тортилаётганда банднинг иккинчи қисми ҳам инобатга олинса мақсадга мувофиқ бўларди.

Григорий Колосовский Регламентнинг 5.57 бандига кўра ҳам жазоланган. Худди шу банд бўйича Игорь Сергеев ҳам айбдор деб топилган. Бу бандда қуйидагилар ёзилган:

Турли интизом жазолари
5.57 ЎзПФЛ ЎФФнинг Тартиб-интизом қўмитасисиз ҳам пуллик жарималарни қўллаши мумкин;

Бу банд бўйича белгиланган жазони тушунтиришга ҳожат йўқ.

Игорь Сергеевнинг ўзи Регламентнинг 5.36 банди бўйича ҳам жазоланган. Мазкур бандда қуйидагилар ёзиб қўйилган:

Белгиланган жазолар қўлланилади
5.36 Учрашув давомида ва беллашувдан кейин одоб-аҳлоқ меъёрларини бузгани учун;
Бу ҳакамлар бригадаси учрашув қайдномасида Сергеевнинг ҳулқи тўғрисида расмий маълумот бергани билан боғлиқ.

Одатда матбуот анжуманларида мураббийлар ҳакамлик ҳақида фикр билдиришни истамайди. Чунки Регламентнинг 5.39 банди бор. Лекин айтганимиздек, ўша банднинг иккинчи қисмига кўра, учрашув қайдномасида ҳакамликка нисбатан расман эътироз билдирган томон ОАВда ҳакамлар ҳақида фикр билдира олади. Фикр билдирса жазога тортилмайди. Аммо “Пахтакор” вакиллари жаримага тортилгани тўғрисидаги расмий хабар чиқди. Айтганча, шу ерда жарима суммасининг миқдори қанча бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтсак.

Григорий Колосовский ва Игорь Сергеев каби Регламентнинг 5.36 ва 5.39 бандлари бузган инсонлар қуйидагича жазоланишади:

а) огоҳлантириш;
б) Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги баҳсларидан маълум муддатга четлаштириш;
в) 10 миллион сўмгача бўлган жарима;
г) лицензия бекор қилиниши;
д) футболга боғлиқ барча вазифалардан номаълум муддатга четлаштириш;


Ф.Нишонов
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика