Latest news

14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  1 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  1 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  66 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  11 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф" News

Жасурбек Жалолиддинов: "Миллий терма жамоа либосини кийиш – ҳар бир футболчи учун шараф"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2020 йилда Жаҳон чемпионати саралаши доирасида 3 та жуда муҳим ўйин ўтказади.

Навбатдаги учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари 31 март куни Яман меҳмони бўлишади. Ушбу ўйинга жиддий ҳозирлик олиб бориш мақсадида терма жамоамиз 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушилади.

Ушбу йиғинда “Бунёдкор” жамоасининг 17 ёшли иқтидорли ярим ҳимоячиси Жасурбек Жалолиддинов ҳам иштирок этади. Ёш истеъдод эгаси миллий жамоадан чақирув олганидан мамнун эканини айтиб ўтди:

– Миллий терма жамоа либосини кийиш, мамлакат бош жамоаси сафида тўп суриш – ҳар бир футболчи учун шараф саналади. Мен ҳам ёшликдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлишни орзу қилганман. Бу орзум амалга ошаётганидан беҳад мамнунман.

“Бунёдкор” жамоаси таркибида Рустам Aшурматов, Элдор Шомуродов каби ўйинчиларнинг ёш бўлса-да миллий терма жамоада ўйнашларини кузатиб, уларга ҳамиша ҳавас қилганман. Менинг ҳам миллий жамоадан чақирув олишимда жамоадошларимнинг ва мураббийларнинг хиссаси катта.

Энди билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор маҳоратни ишга солиш, машғулотларда ҳам, ўйин давомида ҳам майдонда қаттиқ тер тўкиш лозим бўлади, – деди ёш футболчи.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика