Latest news

16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 16:08Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод". Таркиблар аниқ!  2 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  8 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ" News

Жамшид Ҳасанов: "Суперлигада тўхталишлар бўлишига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлига 18-турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни 2:1 ҳисобида таслим қилди. Ушбу учрашувдан сўнг мезбон жамоа таркибидаги тажрибали футболчи Жамшид Ҳасанов фикрлари билан ўртоқлашди.

"АГМК билан ўйинда биринчи бўлимни яхши ўтказган эдик. Фақат, иккинчи бўлим бошида бир киши кам бўлиб қолганимиз режаларимизни ўзгартириб юборди. "Қўқон-1912" билан ўз майдонимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаганимиз учун очиқ ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Ўз майдонимизда ўйнаганимиз қўшимча куч берди. 

Албатта, Суперлигада бу мавсум тўхталишлар кўп бўлганига қарамасдан, шиддат сўнгани йўқ. Чемпионатимизда йилдан-йилга ўсиш кузатилмоқда. Бу эса футболимиз ривожи учун айни муддаодир. 

Ҳа, "Андижон"да пенальтиларни ўзим амалга оширар эдим. "Қизилқум"да ҳам пенальтини мен тепишим кераклигини ўйиндан олдин айтишди. Лекин, ҳали рақиб дарвозасига 11 метрлик нуқта белигланганича йўқ.

Таркибимизда тажрибали футболчилар кўп. Биз доим мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар футболнинг бир қисми ҳисобланади",- дейди Жамшид Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика