Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  16 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  39 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  8 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО News

Июль ойининг энг чиройли голи муаллифи – Шерзод Ҳакимов ВИДЕО

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён championat.asia билан ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан Суперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа бу сафар июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувлари якунларига кўра энг яхшилар аниқланди.

Ортда қолган 6 та тур доирасидан ўрин олган учрашувларда бир қатор чиройли голлар киритилди. Бир қанча футболчилар рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди. Улар ичидан 6 та саралаб олинган номзодларга Суперлига клублари бош мураббийлари, сардорлари ҳамда ПФЛ сайтида мухлислар овоз беришди. Июль ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилиш учун кураш анча қизғин тарзда кечди.

Якунда Шерзод Ҳакимов томонидан “Бунёдкор” дарвозасига киритилган гол 1-ўринни эгаллади. Мураббийлар ва сардорларнинг 8 нафари Ҳакимовнинг голини 1-поғонага лойиқ кўрди. Шунингдек, мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровномада ҳам Шерзод Ҳакимов энг кўп овоз йиғди.

Иккинчи поғона эса Жавлон Иброҳимовга насиб этди. Унинг “Нефтчи” дарвозасига киритган голи жами 33 очко жамғарди. Учинчи ўрин эса Владимир Козакни 1 очкога ортда қолдирган Сардор Рашидовга насиб этди.

Таъкидлаш жоиз, март ойида энг чиройли гол муаллифи дея Азиз Турғунбоев эътироф этилган эди. Апрелда Элгужа Григалашвили, майда эса Арслонмурод Омонов ойнинг энг чиройли голларига муаллифлик қилишганди.

 




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика