Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик" News

Ихтиёр Тошпўлатов: "Афсуски, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик"

Якунланган мавсум Бекободнинг "Металлург" клуби 10-ўринни қўлга киритди.

Хўш, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумидан жамоа футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов қандай фикрда? Футболчи билан боғланиб, мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик. 

"Якунланган мавсумдан унчалик кўнглим тўлгани йўқ. Айталик, жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани бажара олмадик.  "Металлург" учун бу мавсумни яхши ўтказди. Ҳеч бир жамоадан ортда қолганимиз йўқ. Бироқ юқорида айтганимдек, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик. 

Испаниялик мутахассислар келиб, жамоа ўйинини анча яхши томонга ўзгартира олди. Ўйинларимиз янада мазмунли бўлди. Ўйин томонлама ҳеч бир жамоадан ортга қолганимиз йўқ. 

"Металлург" билан шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Ҳали янги шартнома бўйича гаплашганим йўқ. Шу боис келажагим борасида бирор бир фикр айта олмайман.

Биласизми, якунланган мавсум анча қизиқарли ва курашларга бой ўтди. Чемпионлик учун кураш сўнгги турга қадар давом этди. Қолаверса, бир нечта жамоалар унга даъвогарлик қилди. Аввалги мавсумларда бу масалани мавсум якунига етишига 3-4 тур қолганда аниқ бўларди. 2022 йилда эса рақобат 26-турга қадар бўлиб, барчани диққат-марказида бўлди", - дея сўзини якунлади Тошпўлатов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика