Latest news

09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  1 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  5 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  67 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Биз ҳафа қилган "болбой" йигитчага дастхатлар туширилган футболка совға қиламиз" News

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Биз ҳафа қилган "болбой" йигитчага дастхатлар туширилган футболка совға қиламиз"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидан сўнг (2:0) мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда ҳам эмоционал ҳолат. Ушбу ғалабани узоқ вақт кутдик. Бутун жамоа бўлиб ўз мақсадимиз сари интилмоқдамиз. Раҳбарият бизни қўллаб қувватлаб тураётгани учун раҳмат. Жамоани ҳам табриклайман. Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Бу жамоавий ғалаба.

- Жамоа бугун жуда курашувчан футбол намойиш этди. Жамоангиз бугунги баҳсда асосан узун паслар ва стандарт вазиятлар орқали рақибга дарвозасига хавф туғдирди. Бу услубни кейинги учрашувларда ҳам қўллайсизми?

- Бугун ғалаба қозониш муҳим эди. Мен ҳеч қандай ўзгача услуб йўқ. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз. Бугунги учрашувдаги уч очконинг қиймати олтинга тенг эди. Футбол ўйнашда давом этдик холос. Биз айрим бир жиҳатларда ўзгариш қилдик. Рақибни ҳам ўрганиб чиққандик. Биз ҳар доим бундай футбол намойиш этмаймиз. Бугун рақибни кўп жиҳатларга енга олдик. Узун паслар ва тезлик. Агар мен оддий футбол мухлиси бўлганимда, бугунги баҳсни яна бир маротаба томоша қилган бўлар эдим. "Андижон" жамоаси ҳам жуда кучли ва яхши шакилланган.

- "Бунёдкор" жамоаси иккинчи даврага қандай тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб ўтсангиз? Ёзги танаффусда жамоа ҳақида кўп маълумот бўлгани йўқ.

- Йиғинлар ажойиб ўтди. Йигитлар ҳам кўп меҳнат қилишди. Уларга миннатдорман. Футболчиларим жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олди.

- Айнан бугунги учрашув олдидан. Қандайдир тактик экспериментларга қўл урдингизми? Айнан "Андижон" жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрдингизлар?

- "Андижон" жамоаси шакилланган футбол намойиш этишидан хабарингиз бор. Улар бу жабҳада чемпионатимиз етакчилари деган бўлардим. Катта ўзгаришларга қўл урганимиз йўқ. Ягона ўзгаришлар иккинчи тўпларга эгалик қилиш муҳим эканлигини айтганим бўлди. Кўп футболчиларимиз бугун яхши ўйин ўтказишди. Тўпни ўз назоратимизга олганимиздан сўнг кўпроқ вертикал футбол ўйнашни бошладик.

- Биринчи бўлимдан сўнг эса ўзгаришларга қўл урдингизми?

- Дастлабки таймни ҳам яхши ўтказдик деб айта оламан. Рақиб қандай жамоа эканлигини билар эди. Майдон ўртасида бироз имкониятни бой берди. Рақиб майдон марказидаги тўпларга кўпроқ эга чиқаётган эди. "Андижон" ҳужумчилари ярим ҳимоячилар қисқа паслар орқали ўйнамаслигини, қисқа паслар ўрнига узун пасларни ҳуш кўришидан хабаримиз бор эди. "Андижон" ҳужумчилари жуда тезкор ва бу уларнинг кучли жиҳати. Икки ҳимоячимиз жуда стабил ўйин намойиш этишди ва ўз вақтида ҳужумга ҳам ёрдам беришди. Бугун рақиб дарвозаси олдида кўп вазиятлар ярата олдик.

- "Бунёдкор" жамоаси ёзги трансфер ойнасида анча акти бўлди. Олимпия терма жамоасида сафида тўп тепадиган ва Олимпия ўйинларида иштирок этган ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди. Ушбу футболчилар жамоани кучайтира олиши шубҳасиз. Бироқ жамоанинг энг катта иқтидорларидан бири Маҳмуд Маҳамаджонов "Пахтакор" сафига ўтиб кетди. Бунга нима сабаб бўлди? Маҳамаджонов жамоангизнинг энг муҳим ўйинчиларидан бири эди.

- Бу Маҳмуднинг шахсий қарори эди. Мен уни жамоада қолишини истаётгандим. У жуда муҳим футболчилиги аниқ эди. Футболчи ўзи жамоада қолишни истамаса, уни мажбурлаб ушлаб туришдан маъно йўқ. Маҳмудга омад тилайман. Бу саволингизни футболчининг ўзига ҳам бериб кўринг. У ҳам шу жавобни айтади.

- Жамоа қишда харид қилган икки нафар легионери Зелкович ва Йовичлар билан шартномани бекор қилди. Шунингдек, жамоага Луис Каччори, Итсуки Урата, Андрия Филиппович каби янги легионерлар қўшилди. Ёзда харид қилинган уч нафар ҳорижлик футболчининг қишда харид қилинган легионерлардан нима фарқи бор? Балки янги легионерлар улардан кучлироқдир? Масалан тезлик ёки жисмоний ҳолати бўйича? Йович ва Зелкович жамоадан кетиши ва уларнинг ўрнига янги легионерлар келишининг сабаби нимада?

- Бизнинг клубда селекция ишлари билан шуғулланадиган инсонлар бор. Мен штабим билан бизга қайси позициядаги ўйинчилар кераклигини айтаман. Улар эса бизга вариантларни таклиф қилишади. Янги легионерларимиз бугун яхши ўйнашди. "Бунёдкор"да селекция ишлари билан банд бўладиган инсонлардан бу ҳақда сўрасангиз тўғрироқ бўладий- Бизнинг клубда селекция ишлари билан шуғулланадиган инсонлар бор. Мен штабим билан бизга қайси позициядаги ўйинчилар кераклигини айтаман. Улар эса бизга вариантларни таклиф қилишади. Янги легионерларимиз бугун яхши ўйнашди. "Бунёдкор"да селекция ишлари билан банд бўладиган инсонлардан бу ҳақда сўрасангиз тўғрироқ бўлади.

- Биринчи бўлим сўнгида "болбой" яъни тўпни бериб турувчи йигитчаларнинг бири "Андижон" футболчисига тўпни тезкорлик билан етказганида, сиз ва жамоага масъул яна бир шахс "болбой"га бақирдингизлар. Бу жуда хунук ҳолат эди. Тўғри, футбол жуда эмоционал ўйин аммо ёш болакайга бундай бақириш жуда нотўғри деб ўйлайман. Баҳс сўнгида ушбу болакайдан узр сўраганингизни ҳам кўрдим. Рўй берган нохуш ҳолатга изоҳ берсангиз?

- Биринчи навбатда ушбу йигитчадан кечирим сўрадик. Гапингиз тўғри, бу чиройли ҳолат эмас. Футбол бу ҳиссиётларга тўла спорт тури. Ёш йигитчага футболчилар дастхати туширилган футболкани совға қиламиз.






Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика