Latest news

16:35Малайзия  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  3 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  17 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  1 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  9 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7

Ҳусниддин Ғофуров: "Аслида жамоа олдига "Сўғдиёна"ни мағлуб этиш вазифаси қўйилганди" News

Ҳусниддин Ғофуров: "Аслида жамоа олдига "Сўғдиёна"ни мағлуб этиш вазифаси қўйилганди"

Суперлиганинг 2-турида "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари нурсиз дуранг ўйнашди.

Учрашувдан сўнг баҳсни асосий таркибда бошлаган фарғоналикларнинг моҳир ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи" расмий сайтига интервью берди. Ғофуров жиззахликларга қарши беллашув борасида муносабат билдирар экан, мана шундай инжиқ об-ҳаво шароитида ҳам жамоаларни қўллаб-қувватлаб борган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

- Фикрим аввалида барча мухлисларга раҳмат айтиб қоламан. Айтиш керакки, ўйин вақтида бўлган қаттиқ шамол туфайли нафақат тўп суриш, балки трибунада туриб ўйинни томоша қилиш ҳам мушкул саналади. Шунга қарамай, ишқибозлар учрашув якунига қадар футболчиларни қўллаб-қувватлаб боришди. Фарғона ва Жиззах орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай, Водийдан ҳам кўплаб "Нефтчи" мухлислари 2-тур ўйинига етиб келишди. Мухлисларнинг далдаси футболда жуда муҳим деб ўйлайман.

- Ҳусниддин, бу йил Суперлига баҳслари анча қизғин ва муросасиз руҳда кечмоқда. Шу қатори "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги ўйин ҳам юқори суратда кечди. Учрашув борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Жорий мавсумда хар бир ўйиндаги очколар жуда қимматли саналади. Аслида жамоа олдига "Сўғдиёна"ни мағлуб этиш вазифаси қўйилганди. Лекин  афсуски баҳсда гол кирита олмадик. Шу қатори бу вазифани рақиб жамоа ҳам уддасидан чиқмади. Лекин оз бўлсада, бир очкога эга чиқдик.


- Об ҳавонинг инжиқликлари ҳам натижага таъсир қилди.


 - Шубҳасиз! Кучли шамол туфайли нафақат биз балки "Сўғдиёна" ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмади. Биринчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилган бўлса, навбатдаги таймда бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Очиғи,  менда тўп дарвозага киришни истамагандек тасаввур уйғонди.

- Кейинги тур Фарғонада бўлади. Мазкур беллашувда фарғоналик мухлислар "Нефтчи"дан илк ғалабани кутишлари аниқ. Тўғрими?


- Ҳа тўғри айтдингиз. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан бўлиб ўтадиган ўйинга қаратилган. Биз хар бир баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз. Насиб қилса, учинчи турда Фарғона аҳлини хурсанд қиламиз.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика