Ҳожимат Эркинов: "Имконият юзага келса Россия чемпионатини танлайман"
14 jul 2020 12:11
News
Ҳожимат Эркинов: "Имконият юзага келса Россия чемпионатини танлайман"
Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин олмалиқликлар сафида фаол ҳаракатлари билан ажралиб турган футболчи Ҳожимат Эркинов фикрларини билдририб ўтди.
"Ҳар бир футболчи ўз жамоасига қарши ўйнаганда ҳаяжон бўлади. Лекин, ўйин бошлангандан кейин ўзимни эркин ҳис қилдим ва мураббийларимизни кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилдим. Мазкур учрашувга етарли даражада тайёргарлик кўргандик. Учрашувдан олдинги турли мемлар, гап-сўзларга эътибор бермадик. Ўзимизни ўйинни қилдик.
Ҳа, ғалабани ушлаб қола олмадик. Энди бу - футбол. Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кейинги учрашувларда бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қиламиз.
Легионер сифатида хорижда ўйнаш имкони туғилса Россия чемпионатини танлаган бўлардим. Умуман олганда ҳозир АГМК жамоасини футболчисиман. Бор эътиборим шу жамоага қаратилган",- дейди Ҳожимат Эркинов.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments