Latest news

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  9 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  2 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  18 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  416 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди! News

Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида мухлисларга мурожаат қилди!

"Бунёдкор" - "Қизилум" (0:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида навоийликлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди.


- Ғалаба учун барчага раҳмат. Тошкентга фақат ғалаба мақсадида ташриф буюргандик. Худога шукур, муҳим уч очкони қўлга киритишни уддаладик. Авваламбор Навоийдан келган 500дан ортиқ мухлисларимизга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар бизни жуда фаоллик билан қўллаб-қувватлашди. Футболчиларимиз барча берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Тан олиш керак, бугун жамоамиз кучли ўйнади. "Бунёдкор"га нисбатан бизда гол уриш учун вазиятлар кўп бўлди. Ўйинга ўз режамиз бор эди. Бизда "А" режа ҳамда "Б" режа учрашув бошланиши олдидан мавжуд эди, - деди Ҳамиджон Актамов.

Шу ўринда "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов мухлисларга алоҳида мурожаат қилди:

- Мухлисларга илтимос қиламан, футболда ғийбат, футболчилар, мураббийларни орқасидан гап қилиш керак эмас. Футболчилар ҳам, мураббийларни ҳам руҳан кўтариш керак. Қачонки уларни руҳан кўтариб, уларга далда берсак, футболимиз ривожланади. Футболда кўп нарса руҳий томонлама тайёрланишга боғлиқ. Ҳозир барча футбол ўйнашни билади. Шуни илтимос қилардимки, мени бу гапларимни барча ўқишини, эштишини илтимос қиламан. Бошқа гапим йўқ. Бизга ғалаба керак эди ва буни уддаладик. Бу футбол. Унда кимдир ютади, кимдир эса ютқазади. "Бунёдкор"га кейинги баҳсларда омад тилайман.

Жасур Ҳасанов ҳам, Артур Геворкян ҳам зўр ўйнашди. Уларнинг бугунги ғалабага қўшган ҳиссалари салмоқли. Футболчиларимга мени кўзим билан қаранг, улар қандай зўр ўйнашганини кўрасиз.


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика