Latest news

22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  0 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  9 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  5 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  10 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  4 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди” News

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Пахтакор” — мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, бежизга Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаяпти. Шунга қарамай, бугун рақибга очиқ футбол таклиф этдик. Жуда кўплаб голли вазиятлар содир этилган бўлса-да, йигитларимиз имкониятлардан фойдалана олишмади. Охирги дақиқаларга қадар жонини бериб ўйнаган йигитларимизга катта раҳмат!

Аввал ҳам айтгандим, биз мухлисларни ўзимизнинг ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Шу учун дастлабки дақиқаларданоқ икки ҳужумчини майдонга туширдик. “Пахтакор” кучли рақиб, аммо ҳимояга ётиб олиб уларга қарши ўйинда ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бугун йигирма мингга яқин томошабин ўйинни стадионнинг ўзидан кузатди. Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Кейинги ўйин Қўқонда бўлади. Мақсадимиз ўзгармайди. Эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. “Қўқон-1912” жамоаси билан “Ҳоким кубоги”да куч синашганмиз. Тажрибали мутахассис ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа саналади. Шунга қарамай, водийга ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун борамиз, албатта, - дейди Актамов.


“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика