Latest news

11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  0 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  1 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  12 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  15 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  11 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  6 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  3 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37 02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  21 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади News

Футболчининг трансферидан биринчи мураббийига улуш ажратиш тизими такомиллаштирилади

Бир футболчини ёшлигидан тарбиялаб, унга футбол сир-асрорларини ўргатиб, профессионал даражага олиб чиқиш осон иш эмас.

Бу катта меҳнат ва сабр-тоқат талаб қиладиган юмуш. Футболда мураббий сифатида ишлайдиган, айниқса, болалар мураббийи сифатида фаолият юритадиган инсонлардан катта фидоийлик талаб қилинади.

Бутун дунёда футболчилар катта маош олиши, шартномасига кўра миллионлаб пуллар ишлаб топиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо ўша футболчини оёққа турғизган, уни юқори даражага чиқишига катта ҳисса қўшган, сабр-тоқат билан футболчини тарбиялаган, унга ишонч билдирган мураббийлар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар кўпинча эътибордан четда қолишади. Ўзлари ишлайдиган футбол мактаби томонидан бериладиган маош билан чекланиб, яна янги футболчиларни тарбиялашга куч ва вақтларини сарфлашади.

Аслида эса, маълум даражага чиққан, ўзига яраша мухлислар орттириб, кўзга кўринган, молиявий ҳолатини яхшилаб олган футболчилар бунда биринчи мураббийларининг ҳиссаси катта эканлигини унутмасликлари, ўша мураббий олдида доимо қарздор эканликларини эслаб юришлари зарур. Ҳар доим ҳам профессионал футболчи тарбиялаб берган мураббийлар молиявий жиҳатдан етарлича рағбатлантирилмайди. Бу эса болалар футболида ишлайдиган мураббийлардаги иштиёқни сўндириб қўйиши, уларнинг ўз касбига меҳр билан ёндошишлари тўсқинлик қилиши мумкин.

ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан мазкур ҳолатни ўнглаш мақсадида, профессионал шартнома имзолаган футболчиларнинг трансфер суммасидан маълум фоизни уларни тарбиялаган биринчи мураббийларига ажратиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди. Шунга кўра Профессионал футбол лигасининг регламентига мазкур масала бўйича тегишли банд киритилди. Эндиликда футбол клуби билан шартнома имзолаётган футболчини тарбиялаган академияга маълум миқдордаги маблағ ажратиш тизими йўлга қўйилди.

ЎФА ва ПФЛ мутахасисслари томонидан мазкур масаланинг юридик жиҳати яна ўрганиб чиқилиб, ПФЛ регламентининг тегишли бандларига қўшимчалар киритилади. Юқори савияли футболчиларни етиштириб берган мураббийлар гарчи ўша академияда фаолият олиб бормаётган бўлса ҳам, клуб томонидан академияга тўланган маблағнинг маълум фоизи уларга тўлаб берилади. Бу тизим футболчини етиштиришда катта меҳнат қилган мураббийларнинг ўз меҳнатлари учун муносиб равишда мукофот олишларини таъминлайди. Футболчининг трансферидан уларга маълум даражада маблағ ажратиладиган бўлса, болалар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун бу қўшимча мотивация бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика