Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"
05 sep 2023 13:32
News
Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"

"Барчага салом. Мусобақа қизиқ ўтади, чунки яхши жамоалар жамланган", – дея гап бошлади мураббий Заҳи Ҳасан.

"Бизда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказамиз", – деди футболчи Ҳасибуллоҳ Аҳадий.

- Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?
- Шуни айтмоқчиманки, бизда тайёргарлик учун кам вақт бор эди. Ўзбекистонга энг яхши 23 нафар футболчини олиб келганмиз. Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Мақсадимиз – футболчиларни ўсишига хизмат қилиш. Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикаларда ҳаракат қилишади.

- Гуруҳдаги фаворит ким?
- Кимнидир ажратиб кўрсата олмаймиз. Ким яхши тайёргарлик билан майдонга тушса ва натижа қила олса, ўша жамоа кучли ҳисобланади.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments