Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди? News

Франция терма жамоаси ўйинчилари финалдан сўнг қанча пул ишлаб олди?

Франция термасининг мундиалдаги иштироки учун бериладиган молиявий рағбатлантириш миқдори ошкор бўлди. Франциянинг "RMC Sport" нашри бунга аниқлик киритди.

Францияликлар Жаҳон чемпионати финалидаги иштирок учун ташкилотчилар томонидан 29 миллион евро билан тақдирланди. Агар Франция терма жамоаси чемпион бўлганида, 41 миллион евро ишлаб оларди.

Франция футбол федерацияси молиявий рағбатлантиришнинг 30 фоиз миқдорини футболчилар, муррабийлар ва бошқа ходимларга ажратиб берган. Ҳисоб-китобларга кўра, терма жамоанинг ҳар бир аъзоси 288 минг еврога эга бўлган. Қолган 70 фоиз ютуқ пуллари федерация ғазнасида қолган.

Франция футбол федерациясининг маълум қилишича, қолган пуллар Францияда ҳаваскорлар футболини ривожлантиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, финал учрашувида Франция терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб борди ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида (4:3 ҳисобида) мағлубиятга учради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика