Latest news

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас" News

Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида Кувайт ва Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Фабио Каннаваро учун бу беллашувлар ўзига ҳос илк хулосалаларни бергани табиий. Биз эса бу борада тажрибали футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаевни тингладик. 

"Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ўтказган охирги 2 та ўйини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи навбатда икки хил таассурот қолганини айтишим мумкин. Бу ўйинларда Фабио Каннаваронинг чизгиси ёки ундан бирорта катта ўзгариш қилиб юборишини кутиш умуман имконсиз эди. Яъни келиши билан 1-2та машғулот орқали ўзгартириб юбора олмасди, у ҳам афсунгар эмас. Борича ҳаракат қилди. Мазкур йиғин Каннаваро ва унинг штаби учун танишув босқичини бошлаб берди. Лекин айтиб ўтиш керакки, терма жамоамиздаги қатор жароҳатлар, дейлик дарвоза чизиғимиздаги Ўткир Юсуповнинг жароҳати Абдувоҳид Неъматовнинг ўйнашига имкон берди. Абдуқодир Ҳусанов, Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати   марказий ҳимояда, Жалолиддин Машарипов, иккинчи ўйинда Аббос Файзуллаевеинг жароҳати олдинги чизиқда эксперимент қилишга мажбур қилди. Захира кучларини кўриб олиш имконини берди. 

Рақибларга келсак, Кувайт терма жамоаси кучсиз рақиб эканлиги олдиндан маълум эди. Кувайт олдинги даражасида эмас. Учинчи саралаш босқичининг 10 та ўйинида бирор маротаба ғалаба қозона олмаганлигидан билиш мумкинки, бизга  муносиб спарринг рақиб эмасди. Кувайтга қарши энг кучли таркибимиз ҳам эмасди. Каннаваронинг илк ўйинидаги таркиби ўртача кучга эга таркибимиз эди. Шу таркибимиз ҳам Кувайтни бемалол мағлуб эта олди. Шу боис бу баҳснинг фойдали томонлари кўп бўлди дея олмайман. 

Уругвай билан эса терма жамоамизнинг кўп кучсиз нуқталарини кўриб олдик. Футболчиларнинг жисмоний томонлари яхши эмаслигини, 90 дақиқагача дош бера олмаслигини кўрсатиб қўйди. Каннаварога бу яққол кўринди. Ўйинни дастлабки дақиқаларида бемалол ўйнаган бўлсак, охирги ярим соатда футболчиларимиз толиққандан кейин Уругвай ўзининг ўйини, жарима майдонимизга ёриб киришлари давом этди ва 2 та тўп киритди. Энг қизиғи, бу Уругвайнинг энг кучли таркиби эмасди. Мисол учун, Япония Бразилияни таслим қилди. Жанубий Корея Парагвайни енгди. Биз Уругвайга мағлуб бўлдик, бу таркибни Жаҳон чемпионатига мослаштириш, катта даражада тайёргарлик кўрмасак эртага мундиалда уялиб қолишимиз мумкин. Қуръада шуниси аниқки биринчи саватчадан энг кучли жамоалар рўбарў келади. Уларга қарши жуда қийин бўлади. Бу нарсаларни олдини олиш керак. Каннаварода ҳали 8 ой вақт бор. Бу камчиликларни бартараф қилиш керак. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас. 

Жароҳатдагиларга тезроқ соғайишларини   тилайман. Уларсиз терма жамоамиз оддийроқ жамоадек кўриниб қоляпти. Ўткир Юсупов матонатли йигит, биринчи рақамли посбонимиз. Ҳамма футболчиларимиз соғ бўлишсин, жароҳати борлар тезроқ сафга қайтишларини тилаб қоламан",- дейди Улуғбек Мирзаев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика