Latest news

09:27Криштиану Роналду: «Ҳеч қачон таслим бўлмаган»  0 09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  14 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  4 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак" News

Февзи Давлетов: "Ўзимизга бўлган ишонч қайтди, энди эса натижаларни яхшилашимиз керак"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Меҳмондаги қийин учрашувдан кейин қайтиш осон бўлмади. Биринчи бўлимда ўйинимизда муаммолар бор эди, тўпни ўзимизда ушлаб қола олмадик ва кўп хатоларга йўл қўйдик. Танаффусда ўзгаришларга қўл урдик ва ўйин тизгиси ўзгарди дея оламан. Тезроқ гол уришимиз керак эди ва иккинчи бўлимда гол ҳисобни очдик. Учрашувда йирикроқ ҳисоб қайд этишимиз ҳам мумкин эди, аммо яратган вазиятларимизни кўпини голга айлантира олмадик.

- "Сурхон" жамоасига ўз ўйини ва ҳолатини яхшилаб бормоқда. Ўтган турдаги учрашувда жамоангиз сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарганди. "Навбаҳор"га қарши ўйиндаги аламли натижа, футболчиларингизга қандай таъсир ўтказди? Салбийми ёки ижобий? 

- Наманганда яхши ўйин ўтказдик. Йигитлар натижани яхшилаш кераклигини тушуниб етишганди. Сафар ўйини бўлишига қарамасдан жуда кўп мухлисларимиз бизни қўллаб қувватлаш учун ташриф буюришган эди ва мухлислар ҳурмати биз яхши ўйин намойиш этишимиз керак эди. "Навбаҳор"га қарши учрашув ўзимизга бўлган ишончни оширди. Натижаларимиз ҳам секин асталик билан яхшиланиб бормоқда. Ўтган турда дуранг ва бугунги баҳсдаги ғалаба. Олимпия терма жамоасига жалб этилган Улуғбек Ҳошимовнинг ўрни ҳам анча билинмоқда. У бугун бизга катта ёрдам бериши мумкин эди.

- Бугунги ғалаба жамоангиз учун жуда зарур эди. Ўйин давомида жамоангиз кўпгина хавфли вазиятлар яратди, аммо вазиятларни голга айлантириш масаласи бўйича жамоангизда муаммолар бор?

- Бугунги учрашувда фақат бизга фақат ғалаба керак эди. Жамоа ўз кучига ишонмоқда. Буёғига натижаларни яхшилашимиз керак.

- Ўтган мавсум чемпионатимизда энг яхши дарвозабонлардан бири бўлган Артем Потапов бугун қайдномада йўқ эди. Потапов ва Нимели каби легионер футболчиларнинг ҳаттоки қайдномадан ўрин олмаётганига сабаб нима?

- Нимелининг жароҳати бор ва у ҳали тикланишга улгурмади. Потапов руҳий томонлама ўйнашга тайёр эмас.


 

Rating: +1   

Comments

   
07 apr 10:01:58
Murodjon Ergashev
Давлетов ну когда увидели тандем вашего тренерского штаба?
   
07 apr 06:56:18
Norbek Pirnazarov
Косимов чарчади,дамини олсин энди.
   
06 apr 23:02:10
Rasul M
Fevzi Davletovni Pionista alkash deyishgandi Bugun olqishlashyapdi Endi buni İkkiyuzlamachillika yoyish kerakmi yoki saviyasiz muxlislikka...Yoki Futboldan tushunmaydigan girt giybatchilikkami
   
06 apr 22:59:12
Шухрат
Reply to comment by Haqiqat-2
Утган йили энг яхши дарвозабонлардан бири булган Потаповда канака рухий муаммо булиши мумкин экан?
Балки запойдадур
   
06 apr 22:33:33
Haqiqat-2
Утган йили энг яхши дарвозабонлардан бири булган Потаповда канака рухий муаммо булиши мумкин экан?
   
06 apr 22:19:51
Bekzod Sharipov
Bu murabbiyni tanqid qila boshlagandim. Yaxshi ancha jamoasi o'syabdi. Braklar lekin hali ham ko'p. Yana ham rivoj tilaymiz. Mirjalol akaga biroz dam olib bir yilcha o'z ustizda ishlab keyin yana qayting. Biroz yangiliklar kerak
   
06 apr 22:11:14
Uz paxtakor Uz
Сурхон хакли галаба козонди. Гап йук
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика