Latest news

21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  3 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  15 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  10 18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  17 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  20 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  5 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  4 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1

Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги" News

Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"

Тимур Кападзенинг отаси Тохир Кападзе Ўзбекистон ОТЖ Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма олганига ўз муносабатини билдирди.

"Албатта, ҳар бир ота боласининг хурсандчилигига шерик бўлишни истайди. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди. Аввал ҳам айтганимдек бу йигитларни тарбиялаган ота-оналари, устозларига раҳмат. Ажойиб жамоа қилишди. Энди ҳамманинг кўзи уларда бўлади. Олимпиадада ҳам гуруҳдан чиқиб, совринли ўринларни эгаллашлари мумкин. Лекин у ерга боришнинг ўзи катта меҳнат. Омадларини берсин, Европа жамоаларида тўп тепишсин. 

Мураббий бўлиш осон эмас. Бироқ Тимур футболчилик фаолиятидаёқ мураббийлик лаёқатини кўрсатишни бошлаганди. Қизиқарди, ёзарди. Ўйинни таҳлил қилишга қизиқиши юқори бўлган. Биз ишлаган давр билан солиштириш қийин. Ҳозир ҳамма нарса замонавий. Яхши тайёргарлик кўрмасангиз, рақибларни ўрганмасангиз ўз-ўзидан натижа келмайди. Тимур футболчиликни тугатиши билан Ўзбекистон терма жамоасини беришди, Уругвайлар билан ўйнашди. "Локомотив" ўринбосарлари билан чемпион, "Қўқон-1912"ни сақлаб қолди. Демак, иқтидори бор. "Олимпик"ни нолдан бошлади. Раҳбарият ишонди. Худо хоҳласа бу бошланиши. Насиб қилса, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига боришимиз керак, чунки базамиз бор. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев барча шароитларни яратиб бермоқда. Олимпиада келажак учун яхши туртки бўлади. 

Япония билан ҳам ўйин томонлама ютқазишмади. 11 метрлик бу лоторея. Хафа бўлишимиз керак эмас. Жамоада ҳамманинг ўз ўрни бор. Қайсидир маънода легионерларнинг йўқлиги сезилди. Дуо қилайлик Олимпиадада яхши натижалар кўрсатишсин. Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги",- дейди Тохир Кападзе.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика