Latest news

13:31Марсело Бьелса: "Ўзбекистон жисмонан кучли ва ҳаракатчан жамоа ва шу жиҳатлари билан Доминикан Республикасидан фарқ қилади"  1 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  0 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  11 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  8 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  5 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди News

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар.

Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамолар иштирок этишди. Мусобақанинг якуний финал учрашувида “Нефтчи” ҳамда Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоалари куч синашдилар. Учрашувнинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунлангач, регламентга кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Ойбек Абдуллаев мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси  5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



Мазкур футбол мусобақасида 1-ўрин “Нефтчи”, 2-ўрин Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоаларига насиб этган бўлса, барча учрашувларда ажойиб ўйин намойиш этиб, яхши таасурот қолдирган Фарғона шаҳрининг “Ёшлик” жамоасига 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилди ва ғолиб ва совриндорларга I, II, III даражали диплом, медал, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан “Championat.asia” учун махсус.                  


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика