Latest news

15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  1 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  11 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  3 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  1 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  18 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  11 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  34

Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми) News

Диёр Имомхўжаевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (3-соннинг давоми)

Aввалроқ, Диёр Имомхўжаевнинг жаҳон футболи юлдузларидан тузган термасини эътиборингизга хавола этгандик.

Энди эса унинг талқини бўйича ўзбекистонлик футболчилардан иборат бўлган “Орзулар терма жамоаси”ини тақдим қиламиз,

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 3-5-2

Дарвозабон – Игнатий Нестеров;

Ҳимоячилар – Виталий Денисов, Фарҳод Магометов, Ислом Тўхтахўжаев;

Ярим ҳимоячилар – Виктор Карпенко, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Николай Ширшов;

Ҳужумчилар – Игорь Шквирин, Максим Шацких.

МУРАББИЙ: Рауф Инилеев.

Захирадагилар: Анзур Исмоилов, Илҳом Шарипов, Тимур Кападзе, Жафар Ирисметов, Элдор Шомуродов.

Дарвозабон:

Игнатий Нестеров (36 ёш) –  "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. Ҳозирча Ўзбекистон МТЖ таркибидаги сўнгги ўйини Осиё Кубоги-2019 1/8 финали доирасида ўтказилган Австралияга (0:0, пен. 2:4) қарши баҳсга тўғри келади. Умуман, Нестеров бош жамоа дарвозасини 105 ўйинда ҳимоя қилган. У 5та қитъа биринчилигида (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) иштирок этган осиёлик ягона футболчи ҳисобланади. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 


Ҳимоячилар:

Виталий Денисов (32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Фарход Магометов (57 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 20 баҳсда майдонга тушган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.  

Ислом Тўхтахўжаев (30 ёш) –  "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. 2009 йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 70 ўйинда иштирок этиб, иккита гол киритган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби.

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган.

Виктор Карпенко (42 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2003-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 60 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 4 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Игорь Шквирин (56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони бўлган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган.


Мураббий:

Рауф Инилеев (69 ёш) – Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи номига сазовор бўлган. 2007-2008 йиллар оралиғида Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.


Захирадагилар:

Анзур Исмоилов (ҳимоячи, 34 ёш) – "Локомотив" (Тошкент) жамоаси аъзоси. Термадаги фаолиятини жорий йилда якунлашга қарор қилди. Умуман олганда, Исмоилов 2007-2019 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 101 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Илҳом Шарипов (ярим ҳимоячи, 51 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2001 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 32 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Элдор Шомуродов (ҳужумчи, 24 ёш) – Россиянинг “Ростов” жамоаси аъзоси. Термадаги дебютини 2015-йил ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Яманга қарши баҳсда (1:0) ўтказган. Шомуродов ҳозирга қадар бош жамоа либосида 42 ўйинда қатнашиб, 19 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Элдор 2019 йил бош жамоа сафида 13та гол уриб, энг яхши кўрсаткични кўрсатди. 

Жафар Ирисметов (ҳужумчи, 43 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1997-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 36 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 15 бора ишғол этган. Бир мавсумдаги голлар сони бўйича Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари.  


“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика