Latest news

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  22 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  12 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади News

Coca Cola Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА 1:1
19 март 2021 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Сардор Исматуллаев
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Искандар Шайкулов 53, - 0:1 (Жамшид Болтабоев). Салим Мустафоев 71, - 1:1 (Ислом Тўхтахўжаев).

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Ватсадзе, 17.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев (19.Жамшид Ҳасанов, 65), 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Захира: 22.Артём Макосин, 4.Миржалол Қосимов, 9.Беҳруз Саъдиллоев, 14.Файзулло Қамбаров, 18.Жасур Азимов, 62.Жаҳонгир Эргашев.

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов, 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов (77.Саҳоб Рашидов, 77), 17.Шаҳбоз Жўрабеков, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (7.Арсланмират Аманов, 61), 28.Эргаш Исмоилов, 31.Лука Чермель (4.Элёр Орифов, 21), 93.Марко Колакович.
Захира: 37.Алишер Пирматов, 9.Ойбек Нурматов, 20.Баҳодир Насимов, 63.Асилжон Бегимқулов.  

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 64, 81. Гиорги Кухианидзе 81, Шаҳбоз Жўрабеков 88.


ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди - 1:1

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшилди

89. Бурчакдан узатилган тўпни Ватсадзе дарвозага йўллашга уринди. Ноаниқ.

88. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Шаҳбоз Жўрабеков

86. Жиззахликларнинг хавфли ҳужуми. Чап қанотдан жарима майдончага узатилган тўпни Қулматов дарвозага аниқ йўллади. Нестеров жамоани муқаррар голдан сақлаб қолди.

84. Мате Ватсадзе яна рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллашнинг уддасидан чиқди. Бироқ Ширинбой Абдуллаев яна бу тўпга эга чиқди.

81. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Гиорги Кухианидзе

79. "Қизилқум"нинг ажойиб ҳужуми. Григалашвили чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни ҳаволатиб шеригига узатди. Ватсадзенинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини Ширинбой Абдуллаев эгаллаб олди.

77. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Норхонов ўрнига Рашидов 

71. ГООООООООООООООООООООООЛ! 1:1. САЛИМ МУСТАФОЕВ! чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва пастки яқин бурчакка аниқ зарба беришга эришди - 1:1.




65. Ўзгариш. "Қизилқум". Убайдуллаев ўрнига Ҳасанов тушди

64. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Ислом Тўхтахўжаев

61. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Арсланмират Аманов

57. Элгужа Григалашвили ўнг қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни ажойиб тарзда тўхтатиб олди ва ерлатиб зарба берди. Дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди.

53. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 0:1. ИСКАНДАР ШАЙКУЛОВ! Ислом Тўхтахўжаевнинг хатосидан кейин Жамшид Болтабоев ўнг қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдонига узатди, Норхонов ўтказиб юборган тўпни Шайкулов дарвозага йўллади! 




46. Иккинчи тайм бошланди



45+3. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди...

45. Навоийда ёмғир аралаш кучли шамол турди...

39. Жамшид Болтабоевнинг 16 метрлар чамаси узоқликдан берган зарбасини Нестеров эгаллаб олди.

34. Мезбонларнинг давомли ҳужуми Салим Мустафоевнинг узоқ масофадан ерлатиб дарвозага йўллаган зарбаси билан якун топди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

31. УХХХХ! "Қизилқум" ўйиндаги энг хавфли ҳужумларидан бирини ташкил этди. Шерали Жўраев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Ватсадзега узатди. Рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди!

25. Ойбек Қиличевнинг кутилмаганда йўллаган кучли зарбасини Ширинбой Абдулллаев иккинчи уринишда эгаллаб олди...

21. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Чермель ўрнига Орифов тушди

19. Яна "Қизилқум"дан яхши ҳужум. Бу гал Вацадзенинг ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдондан чиқиб кетди..

17. Элгужа Григалашвили чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакка ерлатиб кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди...

15. Жиззахликларнинг тезкор ужуми. Шохруз Норхоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини Нестеров майдон ташқарисига чиқариб юборишга эришди...

10. Жиззахликларнинг ҳужуми. Шаҳбоз Жўрабековнинг ерлатиб берган зарбаси Нестеровга қийинчлик туғдирмади.

2. "Сўғдиёна"нинг илк ҳужуми. Жавоҳир Қаҳрамоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Нестеров бартараф этди...

1. "Қизилқум"нинг илк ҳужуми чап қанотдан ташкил этилди. Григалашвилининг рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Абдуллаев эгаллаб олди...

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика