Latest news

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  0 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман" News

Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Машъал" учрашувидан сўнг (2:1) мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

– Ўйин ҳақида...

– Менимча, ўйин икки хил кўринишда бўлиб ўтди, дейиш мумкин. Биринчи бўлимда бироз ҳадиксирадик, чунки ўйин осон бўлмаслигини билардик, сабаби "Машъал" лигада қолиш учун курашмоқда. Бизга ҳам, албатта, мавсумимизга маъно бериш учун очколар керак эди, чунки йигитлар йиғинлардан тортиб бутун жараённи ташкил этишгача жуда оғир меҳнат қилишмоқда. Шу боис биринчи бўлим бироз тушкунликда ўтди. Иккинчи бўлимда ўйинни йўлга қўйдик, вазиятни барқарорлаштирдик, дарвозамизни ишончли қўриқлаётгандик. Аммо, афсуски, ёш футболчимизнинг хатоси туфайли охирги ярим соат асосан ҳимояланишга мажбур бўлдик. Йигитлар жипслашиб, унинг учун ҳам ўйнашди. Шунинг учун шогирдларимни табрикламоқчиман – бугун жуда оғир, аммо муносиб ғалабага эришдик.

– Иккинчи бўлим бошидаёқ биратўла уч ўзгаришга қўл урдингиз. Қолган ўзгаришлар ҳам кўп куттирмади. Бунга сабаб нима?

– "Машъал" бизни жуда яхши ўрганиб чиққанини сездик – уларнинг мудофаасини ёриб ўтиш учун деярли бўшлиқ йўқ эди. Шу боис, жарима тўплари ёки кутилмаган қарорлар орқали рақибни довдиратиб қўядиган ўйинчилар керак эди. Чизиқлар орасида яхши ўйнайдиган, ноодатий, ижодкор футболчи Мартин Шроллерга ўзини кўрсатиш имконини бердик. Захирадан тушган йигитлар ўз вазифаларини яхши бажаришди. Бобур Йўлдошев ҳам тажрибаси билан ёрдам берди. Биринчи бўлимда ўйнаганларга ҳам баракалла дейман – баъзида нимадир ўхшамай қолади, лекин улар вазиятни тушуниб, топшириқни жуда яхши бажаришди.

– Амир Тўрақуловнинг майдондан четлатилиши жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Эҳтимол, у дарвоза устунларига миннатдорчилик билдириб қўйиши керакдир. Бунинг учун унга танбеҳ бердингизми?

– Амир билан боғлиқ вазиятга келсак – менимча, унда яхши футболчи бўлиш учун барча имкониятлар бор. Аммо нафақат у, балки умуман Ўзбекистондаги ёш футболчилар замонавий футболда фақат яхши жисмоний кўрсаткичларнинг ўзи етарли эмаслигини тушунишлари керак. Нафақат тактик фикрлаш, балки руҳий барқарорлик ҳам муҳим. Ўзини назорат қилиш – бу ўрганиш керак бўлган асосий жиҳатлардан бири. Яхшиямки, бундай кўнгилсиз ҳолат айни ҳозир, фаолиятининг бошланғич нуқтасида содир бўлди. Ўйлайманки, бу воқеани умрбод эслаб қолади. У ақлли, яхши, камтар йигит. Ишончим комилки, бундан тўғри хулоса чиқаради, биз эса унга ҳам клуб, ҳам жамоа сифатида бундай хатоларга бошқа йўл қўймаслиги учун ёрдам берамиз.

– Мазкур ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бевосита стадиондан кузатди. Сиз Италия футболи ва итальян тилидан ҳам яхши хабардорсиз. Қачондир сизга Каннаваронинг ёрдамчи мураббийи бўлиш таклиф этилса, "D’accordo" (итальян тилида розилик билдириш – таҳририят) дея жавоб берармидингиз? 

– Ҳа, сиз итальянча гапирдингиз. "D’accordo" – "розиман" дегани. Саволингизга келсак, тўғрисини айтсам, у ерда ишлайдиган одамларнинг ҳурмати учун жавоб беришга қийналаман. Мен ҳозир бундай масалалар бўйича изоҳ бермаслигим керак. Саволингиз учун раҳмат, лекин у ерда ўзини шу ишга бағишлаган одамлар ишлайди. Худо менинг тақдиримни қандай йўналтириши ва менга нима тайёрлаб қўйганини билмайман. Бу саволга жавоб бера олмайман, сабаби бу нозик мавзу. Бир пайтлар мен ҳам бўлган жойда улкан йўлни босиб ўтганларга катта ҳурмат билан қарайман.

– Айни дамда "Реал Мадрид" ва "Барселона" ўртасида Эл Класико бўлиб ўтмоқда (ўйин матбуот анжумани арафасида старт олганди – таҳририят). Ушбу дерби ҳақида нима дея оласиз?

– Билмадим... Болалигимдан "Аякс" ва "Реал Мадрид"га мухлис бўлганман – булар менинг севимли жамоаларим. Сўнгги йилларда, албатта, "Барселона" ҳам юқори даражага кўтарилди. Яхшиси, энг яхши футбол ўйнайдиган жамоа ғолиб бўлсин. Иккала жамоа ҳам жуда кучли, шунинг учун ўйин қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика