Latest news

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  4 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  2 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди News

"Бунёдкор" мухлислари клуб бош директори билан учрашишди

Tags :  Бунёдкор
Шу муносабат билан куни кеча жамоанинг ашаддий ишқибозлари "Бунёдкор" клубига бордилар.

Уларнинг асосий мақсади - ҳар хил чиқаётган гап-сўзларга аниқлик киритиш бўлди. Шу муносабат билан сайтимизнинг икки нафар мухбири Шаҳбоз Беғамов билан Хайрулла Холиқов ҳам мухлислар томонидан йиғилишга чақирилди.  

"Бунёдкор" ПФК Бош директори Мурод Алиев учун кутилмаганда бўлган бу учрашувда мухлисларни бир саволга жавоб қизиқтирарди. Яъни, "Бунёдкор" футбол клуби ўз фаолиятини давом эттирадими?

Мазкур саволга Мурод Боқиевич қуйидагича жавоб берди:

- "Ҳозир жамоамизда молиявий қийинчиликлар мавжудлиги рост. Лекин биз ОЧЛ йўлланмасини учун кураш олиб боряпмиз. Сўнгги йилларда академиямизда тарбия топаётган футболчилар билан ўйинларни ўтказмоқдамиз. Демак бу борада ишларимиз ёмон эмас. "Бунёдкор" футбол клуби атрофида тарқаётган турли гап-сўзлар йўқ эмас. Лекин шуни айта оламанки, ҳеч ким бизга ҳали клуб ёпилади деган гапни расман айтгани йўқ".

Табиийки, бу жавоб мухлисларни қониқтирмади. Уларнинг айтишича, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди. Агар эртага рсмий қарор чиқиб қолса жуда кеч бўлади. Шунга ҳозирдан бунга ойдинлик киритиш лозим.

"Икки йил аввал Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси номинациясида бирйўла уч футболчи Ўзбекистондан бўлди ва буларнинг учаласи ҳам "Бунёдкор" аъзолари эди. Нима учун Ватанимизга мева бераётган дарахтни кесиб ташлаш керак? Клубимиздан ўзбек футболига биронта зарар етмади-ку? Аксинча, ҳар бир терма жамоага яхши савиядаги футболчиларни етказиб беряпмиз. Илтимос, "Бунёдкор"ни сақлаб қолишда ёрдам беринг", - дейди мухлислар клуби аъзолари.

Шунингдек, мухлислар клуби аъзолари маркетинг хизматидан норози эканликларини билдиришди. Клуб фақат давлат пулига қараб қолганлиги оқибатида бугунги қийинчиликларга дуч келаётгани таъкидлаб ўтилди.

"Қачон биз ҳам ўзимиз пул ишлаб топамиз? Ахир бутун Ўзбекистон биз ҳақимизда билади. Нима учун шу бренддан фойдалана олмаймиз", - дейди клуб мухлиси.

Йиғилиш сўнггида Мурод Алиев мухлислардан хавотирга тушмасликларини, келаси йил клуб албатта Суперлигада фаолият олиб боришини айтди. Шунингдек, ПФЛ ҳам футболимиз ривожи йўлида кучли клубларнинг Суперлигада иштирок этишидан манфаатдор эканини таъкидлаб ўтди.


Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика