Latest news

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  2 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Breaking News: Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди News

Breaking News: Юлдузли таркибга эга "Шанхай СИПГ" Аҳмедовга янги шартнома таклиф қилди

"Шанхай СПИГ" 2020-2021 йиллардаги мавсумни ҳам терма жамоамиз сардори билан ўтказишга қарор қилди.

Бу ҳақда Хитой нашрларидан бири хабар берди. Унда ёзилишича Витор Перейра шартномаси якунига етаётган Одил Аҳмедовни жамоада олиб қолиш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтган.

Музокаралардан сўнг, Аҳмедов ва "Шанхай СПИГ" ўртасидаги шартнома яна 2 йилга узайтирилди.

Бу хабарга аниқлик киритиш учун футболчимиз билан боғландик.

"Дарҳақиқат клуб билан тузган шартномам узайтирилди. Менга билдирилган ишонч учун жамоа мураббийи ва раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клуб ўз олдига ҳар бир қатнашадиган мусобақасида, шу жумладан ОЧЛда зафар қучиш вазифаси қўйган. Қолаверса кучли чемпионатда фаолиятимни давом эттириш ўзим учун ҳам муҳим. Хозир Хитой чемпионати Осиёнинг энг кучли лигаларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас",-дейди Одил Аҳмедов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Маълумот учун, "Шанхай СИПГ" яқиндагина бразилиялик Элексон билан хайрлашган ва унинг ўрнига австриялик Марко Арнаутовични олиб келган эди.


Rating: +120   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика