Latest news

21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  0 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:25Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 3:0 (матнли трансляция)  3 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 21:12Сергей Лебедев: "Вазиятлар яратдик, бироқ тўп дарвозага кирмади"  0 21:11Суперлига. Пенальти қайта тепилган, гол ҳисобланмаган ва қизил карточка бекор қилинган ўйинда "Навбаҳор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  77 21:00"Қизилқум" — "Пахтакор" 0:1 ( Матнли трансляция)   23 21:00Про лига. "Олимпик MobiUz" ва "Локомотив"да ғалаба, "Арал" ва "Жайхун" ўзаро дуранг ўйнади  0 20:51Алишер Узоқов, DiliMe, Меҳриддин Раҳматов, "Сариқ бола", Исроил Мадримов, Даврон Файзиев ва бошқалар. "Like Cup" юлдузлар футбол турнирига қуръа ташланди  2 20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  8 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  10 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  10

Ботир Носиров: "Мен учун Қувватов ва Суюнов бир хил савиядаги дарвозабонлар" News

Ботир Носиров: "Мен учун Қувватов ва Суюнов бир хил савиядаги дарвозабонлар"

Муборакнинг "Машъал" клуби дарвозабони Ботир Носиров янги мавсумга олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мавсумга тайёргарликни декабрь ойидан бошлагандик. Аммо мен операция қилинганим туфайли биринчи йиғинда қатнаша олмадик. Декабрда асосан ўзимизнинг футболчилар ва академия тарбияланувчилари машғулот ўтказишди. Мақсадимиз 14 нафар тажрибали футболчи ва жамоамизнинг ёшлари бирлашган ҳолда ўйнаймиз. Таркибга Шаҳбоз Эркинов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов ва Аваз Агалиев каби янгилар келишди".

"Ҳозир икки маҳал машғулот ўтказаяпмиз. Эрталаб жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилмоқда, кечки пайт эса асосан тўп билан ишлаяпмиз. 16 февралга қадар Тошкентда йиғин ўтказамиз. Шундан сўнг қисқа танаффус бўлади ва 20 февралдан Янгиердаги базада йиғинни бошлаймиз. Мавсум бошига қадар ўша ерда шуғулланамиз. Янгиердан 1-тур ўйинини ўтказиш учун Навоийга кетамиз". 



"Санжар Қувватов жамоамизни тарк этди. Бу посбон Ўзбекистондаги исталган дарвозабонга рақобатчилик қила олади. Кўпчилик Қувватов "Насаф"да иккинчи посбон бўлади демоқда. Бунга қўшилмайман, сабаби Санжар Ҳам, Элдор ҳам мен учун бир хил савиядаги посбон ҳисобланади. Иккаласини "Машъал" академиясида ўйнаб юрган пайтларидан биламан. Менмича ўйин куни ким яхшироқ тайёр бўлса мураббийлар ўшани майдонга тушуришади".

"Ўзимга келсак тўғри жамоадаги қолган давозабонлар ёш. Аммо бу билан менга осон бўлади деганлар адашади. Сабаби агар бўшашиб ўз ўрнимни ёшлардан бирига бой бериб қўйсам футболчи сифатида ҳурматим пасаяди. Жамоадаги барча дарвозабонга ўз тажрибамни ўртоқлашишдан тўхтамайман".

"Жамоа раҳбарияти бизга яхши эътиборда бўлмоқда. Барча шариотлар яратиб берилган. Мана Янгиерда базамиз бор, Муборакда базамиз бор. Бир сўз билан айтганда "Машъал" раҳбариятига раҳмат айтамиз", - дейди Ботир Носиров. 


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика