Latest news

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  2 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  12 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади News

Биласизми? Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади

Ва ниҳоят 3 йил-у бир ойлик танаффусдан сўнг Миржалол Қосимов яна "Бунёдкор"га қайтди.

Аввалги бош мураббий Сергей Лушан ўрнини эгаллаган Миржалол Қўшоқович бугун ўз қайтишини "Шўртан"га қарши баҳс билан бошлайди.

Ғузордаги баҳс соат 18:00да старт олади. Бу ўйиннинг қизиқ томони шундаки, Қосимов қадрдон жамоасига қайтишини қандай натижа билан бошлайди? Бундан ташқари, Миржалол Қосимов бугун "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигада 120-ўйинини ўтказади. Қуйида статистикага мурожаат қиламиз.



Қосимовнинг "Бунёдкор" бош мураббийи сифатида олий лигадаги ўйинлари:

2007 й. 1 ўйин (1 ғалаба)
2008 й. 20 ўйин (17 ғалаба)
2009 й. Ишламаган
2010 й. 17 ўйин (13 ғалаба)
2011 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2012 й. 26 ўйин (17 ғалаба)
2013 й. 26 ўйин (19 ғалаба)
2014 й. 3 ўйин (2 ғалаба)
2015 й. Ишламаган
2016 й. Ишламаган

Демак, шунда жами 119та ўйин келиб чиқяпти ва шундан 79тасида Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган. Мабодо бугун "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб этгудек бўлса, бу 80-ғалаба бўлади.



Миржалол Қосимов "Бунёдкор"даги аввалги фаолияти давомида тўрт марта Ғузорда "Шўртан"га қарши жамоасини майдонга олиб тушган. Ана шу тўртта ўйиннинг иккитаси 0:0 ҳисоби билан якун топган ва бир мартадан томонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

2010 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0
2011 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 1:0
2012 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:1
2013 й. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:0

Бугунги баҳс Қосимов учун "Шўртан"га қарши бешинчи ўйин бўлади ва аввалги беллашувлардаги натижаларни юқорида келтириб ўтдик. 2011 йил "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинда Александр Мерзляков, орадан бир йил ўтиб "Бунёдкор" зафар қучган баҳсда Баҳодир Пардаев гол муаллифи бўлган. Хўш, бугунги тўқнашув қандай кечади-ю, қандай ҳисоб билан якунланади? Буни албатта ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика