Бельгия клуби футболчиси "Пахтакор"га ўтишни истамади
04 dec 2019 14:35
News
Бельгия клуби футболчиси "Пахтакор"га ўтишни истамади
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Бельгия чемпионатида тўп тепаётган Дьёмерси Мбокани билан шартнома тузишга уринди.
Africatopsports нашрининг ёзишича, "шерлар" "Антверпен"нинг 34 ёшли ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. Молиявий жиҳатдан яхши даромад келтирувчи шартнома таклиф қилинганига қарамасдан, конголик форвард Тошкент клубига "йўқ" деди.
Эслатиб ўтамиз, Дьёмерси Мбокани фаолияти давомида "Андерлехт", "Стандард", "Монако", "Вольфсбург", "Динамо" (Киев), "Норвич Сити", "Халл Сити" каби клублар шарафини ҳимоя қилган.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments