Latest news

02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  4 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  2 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  22 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли" News

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли"

Январь ойи бошида футзал ҳакамлари учун Малайзияда ўтказилган семинарда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бахтиёр Намозов юртимизга қайтгач, юксак эътироф ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, бундай эътирофга сазовор бўламан деб ўйламагандим. ОФК томонидан тақдим қилинган махсус совриндан бошим осмонга етди.  Бу соврин янада катта куч билан ўз устимда ишлашга туртки бўлади. Шу пайтга қадар Пляж футболи бўйича кўплаб катта мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ишладим.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финалида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакам бўлганимдан жуда хурсандман. Албатта, бунга эришиш осон бўлгани йўқ. Тинимсиз меҳнат ва мунтазам равишда машғулотлар самараси мана шундай ёқимли бўлди. Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли. Бу йўналишда айниқса Италия, Франция, Польша мамлакатлари ҳакамлари жуда кучли ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ана шундай рақобатда ўз ўрниларига эга бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилмоқдамиз.


Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам мамлакатимизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳакамлар учун турли семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиб беряпти. Бу чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.

Келгусида ҳам яна катта мусобақаларда ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”, - дейди Бахтиёр Намозов.

Бахтиёр Намозов ҳакамлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб Биринч лига учрашувларини бошқарган. 2010 йилдан бошлаб Олий лига учрашувларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб Пляж футболи бўйича ФИФА ҳаками.  


2011,2013 ва 2015 йилларда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатларида фаолият юритган. 2015 йилда Эрон – Уммон терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финалини бошқарган.

Шунингдек, 2013, 2015, 2017 йилларда Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатларида иш олиб борган. 2017 йилда Бразилия – Таити ўртасида ЖЧ финалини бошқарган.  


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика