Latest news

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  2 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  4 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  2 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  15

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман" News

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман"

Бугун эрта тонгдан “championat.asia” сайтида чиққан хабар барча қўқонлик мухлисларни хавотирларига сабаб бўлди.

 Хабарда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов соғлиги сабабли Қўқондаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Биз масалага аниқлик киритиш мақсадида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

–Ассалому алайкум. Бахтиёр Аъзамович аввало соғликларингиз яхшими? Championat.asia сайтидаги маълумотга аниқлик киритиб берсангиз.


-Ассалому алайкум. Худога шукр соғлигим яхши. Яқинда операция жараёнинини ўтказган эдим. 2 соат давом этади дейилган операция 6 соатга яқин давом этди. Шу сабабли “Турон” билан ўйинга кўрилган тайёргарлик жараёнида бир нечта машғулотларни ўтказворишга мажбур бўлгандим. ”Қизилқум” жамоаси билан бўладиган ўйиндан кейин 15-20 кун давомида яна даволаниш курсларини ўташим керак. Шу сабабли бу вазиятдан ўзим ҳам ҳавотирда эдим. Машғулотларни қўйворсам жамоа натижаларига таъсир ўтказмасмикин деган фикрни таниш журналистларим даврасида айтиб ўтгандим. Бу хабарни шунга асосланиб чиқаришган бўлишса керак. Умуман Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Раҳбарларимиз 3-турдан кейин даволаниб олиш учун имконият бўлади, фикрингни бўлма деб қўллаб қувватлашди ва мен улардан жуда ҳам миннатдорман. Ҳали Қўқонда қиладиган ишларимиз кўп. Биз ва ҳозирги раҳбарият ишлаган пайтда жамоа ўз автобусига эга бўлиши, жамоамиз учун футбол базаси қурилиши,футбол академияси очилиши орзуимиз ва бу йўлда ҳаракатлар қилиняпти. Энг катта орзуимиз эса худо хоҳласа ашаддий мухлисларимизнинг нияти “Қўқон-1912” жамоасини Осиё чемпионлар лигасида қатнашишини амалга ошириш. Жамоамиз рахбарияти эса менга ўз укаларига бўлгандек муносабатда бўлишмоқда. Мен уларнинг менга бўлган муносабатини ва мухлисларимизнинг меҳрини жуда хам қадрлайман. Шу сабабли жамоа раҳбарияти ва мухлислари менга қанча вақт ишонч билдиришса шунча вақт юракдан ишлашга тайёрман. Ҳали бери Қўқондан кетиш ниятим йўқ.

– Мухлислар орасида сизга Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таклиф билан чиққанлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар кўпайиб кетди...

- “Навбаҳор” жамоасида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман.Навбахорда ишлаган пайтимни илиқ хотиралар билан эслашим ва “Навбахор” мухлисларини жуда хам хурмат қилишимни кўпчилик билади. “Навбаҳор” раҳбариятида олийжаноб инсонлар ишлашади.Улар билан муносабатимиз дўстона.Ва мени Қўқонда ишлаб турганимни билиб туриб менга таклиф билан чиқишмайди.Чунки улар Қўқон жамоасини натижаларига бефарқ эмаслар.Биз мавсум бошида бир-биримизга омад тилаганмиз.”Навбахор” ва “Қўқон-1912” раҳбариятининг нияти бу икки жамоани юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар қаторида кўриш.Шу сабабли “Навбахор” жамоасини янги мураббий тайинлангани билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

– Жамоамиз футболчилари дастлабки турда “Турон” жамоаси устидан ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишди. Ушбу ўйинда сизга маъқул бўлган ва маъқул бўлмаган жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтсангиз...


-Яйпандаги ўйинда менга энг маъқул бўлган жиҳатлар “Турон” жамоасида амалга иширилаётган ишлар. “Ўзбекистон” стадионида катта реконструкция ишлари бўлганлиги, футболчиларнинг кийиниш хоналари чиройли қилингани, мухлисларга алоҳида таҳоратхоналар қурилгани, янги трибуна,академия ва база қурилиши , буларнинг барчаси мени хурсанд қилди. Стадиондаги атмосфера, мухлисларнинг стадионни тўлдириб туришлари , ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан Қўқондан бориб бизни қўллаб турган мухлисларимизнинг ҳаракатлари барчамизни хурсанд қилди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга яна бир бор ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан.
Энг ёққан жиҳат шу бўлдики , ўз укаларимдек бўлиб қолган футболчиларимдан ўйиндан олдин битта нарсани илтимос қилгандим. Бугун мен учун ғалабаларинг ҳар доимгидан ҳам зарур. Чунки бугунги ўйиндан сўнг яна Тошкентга бориб шифокорлар кўригида бўлишим керак, яна машғулотларни ўтказворишга мажбур бўламан. Бугун майдонда борларингни беринглар, ютинглар. Мен яхши кайфиятда Тошкентга бориб келай дегандим. Йигитлар бу ўйинга жудаям маъсулият билан ёндошишди. Шундай туюлдики ўша куни йигитлар ҳам мухлислар учун, ҳам мураббий учун ҳам ўйнашди. Мен футолчиларимга бунинг учун яна бир раҳмат айтаман.

Ёқмаган жиҳат кам бўлди. Нимани айтишим мумкин яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланмаганимиз бўлди.Ўйин сўнггида эса “Турон” жамоасига хужумлар қилишга имконият бериб қўйдик. Демак яна ишлайдиган камчиликларимиз бор.

Энг ёқмаган нарса бу ўйин қайдномасига 18 нафар футболчини киритилиши бўлди. Ўтган мавсумда қайдномага 20 нафар футболчини киритиш мумкин эди.Биз бу мавсум учун таркибга футболчиларни олганимизда ўтган йилги тартиб бўлади деб ўйлаб, 20 нафар футболчи ва уч нафар дарвозабонни таркибимизга жалб қилган эдик. Бу йил эса мавсум бошланиш арафасида қайдномага 18 та футболчи киритилиши мумкинлигини билдик. Натижада Анвар Хожимирзаев , Илҳом Ваҳобов каби футболчиларни қайдномага кирита олмадик. Мураббий сифатида бу футболчиларни олдида бироз ноқулай аҳволга тушдим. Майли нима қиламиз , энди шу қоидага амал қилишга мажбурмиз. Ўйлайманки Хожимирзаев ҳамда Ваҳобовлар олдинда турган мавсумда ўз ўйинлари билан жамоамизга фойда келтиришади.

Сўзимни якунида барча мухлисларимизни ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган “Қизилқум” жамоасига қарши учрашувга таклиф қиламан. Стадионга келиб футболчиларимизни қўллаб туришса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика