Latest news

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  49 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  8 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди? News

"Барселона" - ПСЖ учрашуви ҳақида ўзбек журналистлари нима деди?

"Барселона" кўпчилик учун уддалаб бўлмас вазифани бажариб, ПСЖни 6:1 ҳисобида таслим этди ва Чемпионлар лигасининг 1/4 финалига йўл олди.

Ушбу тарихий учрашув ҳақида ўзбекистонлик журналистлар қандай фикрда? Журналистларимизнинг бу баҳс борасида ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Алишер Никимбаев (ўзбек футболи мутахассиси):


Парижлик қизлар учрашувда қандай мағлуб бўлишди?

Шундай: Сўнгги 10 дақиқа ичида 4 та аниқ узатма.

ПСЖ - бу шундай ҳолатки, клуб буюклигини пулга сотиб ололмайсан. Хатто жуда катта пуллар эвазига ҳам.


Азиз Нурий ("Қизилқум" матбуот-котиби):


Ўйин тугаши билан Шерзод Аъзамов ("Насаф", ҳимоячи) тел қилди. Ўйиндан олдин гаплашганимда "Барса"нинг ўтишига ишонаётганини айтганди...))


Ёқубжон Бобожонов ("UZREPORT TV" шарҳловчиси):


Томоғим бўғилиб қолди... Энди эртага ишга чиқа олмасам керак. Лекин тарихий ўйинни шарҳлаш насиб қилганидан хурсандман)

Дарвоқе, охирга голда жарима зарбасини тер Штеген ишлаганини сездингизми? Бу ғалабада тер Штегеннинг хиссаси катта.


Мурод Ризаев ("Спорт" телеканали шарҳловичиси):


Тарихий ғалаба... Тер Штеген 4 дақиқа дарвозани бўш қолдирди... Мухлислар ўкириб йиғлашяпти... Энрике 6 та урамиз деган гапида турди... Ўзгартиришлар ўзини оқлади... Бугун ҳеч ким ухламайди... "Спорт" телеканалига чойхона мендан

Қани Ўргимчак одамлар, Бэтмен, Супермен, Тарзанлар...

Улар билан ҳам ўйнайди "Барса".


Диёр Имомхўжаев ("Дарё" журналисти):


Бу шундай ўйинки, унда ҳакам пенальти, пенальти қилиб ўтирилмайди. "Барса"га ҳурмат юзасидан шляпа ечиб қўйилади. Табриклейшнс, "Барса"чилар!


Беҳзод Назаров ("Пахтакор" матбуот-котиби):


"Барса" яқин 70 йил ичида ЕЧЛни ҳеч кимга бермайди. Бу мавсум қолган ўйинларни 8-12 тўп фарқи билан ютади.


Дилдора Холбаева ("Сўғдиёна" матбуот-котибаси):


Ураа! 8 март учун ҳақиқий совға!


Шаҳбоз Беғамов ("Ўзбекистон футболи" газетаси журналисти):


Эйфория буёғи. Камида бир ҳафта. Лекин ҳакам ёрдами яққол сезилди. ЕЧЛни ҳозирданоқ "Барселона"га совға қилаётганлар, шошилманглар, тўхтанг!


Шерзод Ражабов (ПФЛ ходими):


Тарих бу! Бунақаси бўмаган/ ПСЖга олтита ура олди... Кетма-кет 37 та учрашувда мағлуб бўлмаган ПСЖга...

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика