Latest news

19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  3 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  6 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  6 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  26 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4

Аёллар футболи. “Севинч” ўз мухлисларини яна севинтирди News

Аёллар футболи. “Севинч” ўз мухлисларини яна севинтирди

Бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида XXI Ўзбекистон чемпионатининг 18-тури марказий учрашувда бу йилги чемпионатда бош соврин учун асосий давогарлар ҳисобланган “Севинч” ва “Металлург W” жамоалари баҳс юритишди.


Ушбу учрашув турнинг марказий учрашуви мақомини олганлиги боис курашларга бой ва жанговор руҳда ўтди. Шунингдек бугунги учрашув натижаси чемпионлик учун лойиқлигини кўрсатиб ҳам берарди. Жамоамиз бугунги ўйингача 51 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган бўлса, Бекободнинг “Металлург W” жамоаси беш очко кам жамғариб, иккинчи поғонани банд этиб турган эди. Ушбу учрашув натижасига кўра, жамоалар жадвалдаги ўринларини алмашмасаларда, аммо жамоамизнинг очко йўқотиши бекободлик футболчи қизлар жамоасини чемпионликка яқинлаштириши мумкин эди.

Ушуб учрашувга ҳар қачонгидан пухта тайёргарлик кўриб келган жамоалар учрашувни эҳтиётлик билан бошлашди.

Учрашув дақиқалари ўтган сайин ўйиндаги кескинлик ҳам оша бошлади. Майдонда дастлабки дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилган жамоалар футболчилари  майдоннинг ҳар бир нуқтасида тўп учун муросаиз курашларга киришиб кетишди.  Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, учрашув бошланишиданоқ кучли ёмғир ёғишни бошлади. Аммо бу ўйин суратига мутлақо таъсир кўрсатмди.

Учрашувдаги илк хавфли ҳужум меҳмонлар томонидан ташкил этилди, бу хавфли вазиятда ҳимоячиларимиз Людмила Карачикнинг гол уришига имкон беришмади.

Бугунги учрашувда Людмила Карачикни гол уришига икки моҳир ҳимоячилармиз Олия Ахмедова ва Маҳлиё Юсуповалар қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Улар ўз жойларида бехато ўйнашди. Зеро, жорий мавсум тўпурари ҳеч қачон ҳимоячиларнинг хатосини “кечирмайдиган” ўйинчи ҳисобланади.

Биринчи бўлимда  вақт ўтган сайин жамоамиз қаршиликларига қарамасдан меҳмонлар ҳам хавфли ҳужумлар ташкил қилиб туришди.

Учрашувдаги ҳисоб бари-бир жамоамиз томонидан 33-дақиқада очилди, моҳир ҳужумчимиз Маҳлиё Сарикованинг дарвозага йўллаган кучли зарбасини “Металлург W” дарвозасини қўриқлаётган Гуландон Бойматова қайтаришга ожизлик қилди – 1:0.

Бу голдан руҳланган жамоамиз футболчи қизларининг кейинги ташкил этган ҳужумлари ҳам жуда кескин тус олди. Аммо биринчи бўлимда ташкил этилган ҳужумлар голсиз якунига етаверди. Дарвозага гол уришда ўйинчиларимизда аниқлик етишмади. Шундай қилиб, биринчи бўлим жамоамизнинг ҳисобда устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. Жамоалар кетма-кет ҳужумлар ташкил қилишди, аммо буни голга айлантирадиган ўйинчи топилмади. Айниқса 56-дақиқада жамоамиз томонидан ташкил қилинган ҳужумда гол уриш учун жуда қулай қазият вужудга келди, бу вазиятда Танзила Зарбиеванинг якунловчи зарбаси дарвоза устуни оша ўтиб кетди. Учрашувда борган сари жамоамиз ўйинлари кучайиб борди. Улар яна ҳужумларга зўр беришди.

Ўйин шундай давом этаётган бир пайтда, яъни учрашувнинг 76-дақиқасида жамоамиз майдоннинг чап қанотидан тезкор ҳужум ташкил этишди. Ҳимоячиларни ортда қолдирган Маҳлиё Сарикова тўпни жарима майдони ичига узатиб берди. Ҳамиша дарвоза олдида пайдо бўладиган жамоамиз сардори Зебо Жўраева тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бу кутилмаган ва кучли зарбани яна рақибимиз дарвозабони қайтаришга қурби етмади ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 2:0.

Бу гол учрашув тақдирини ҳал қилгандек эди, лекин “Металлург W”дек кучли жамоа ҳеч қачон осонлик билан таслим бўлмаслиги ҳар доим исбот қилиб келган. Улар ҳисобни барқарорлаштириш учун бор кучлари билан олдинга ташланишди.

Албатта жамоамиз футболчиларининг  ўз олдиларига қўйилган вазифани адо этишлари учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишлари шарт эди. Шудан келиб чиқиб, қолган дақиқаларда ҳам футболчиларимиз асло бўшашмади. Лекин меҳмонларнинг энди катта босим билан олдинга ўтишлари футболчиларимизни кўпроқ ҳимояда ҳаракатланишига мажбур қилди. Айниқса Людмила Карачикнинг майдондаги ҳаракатлари томошабинларда яхши таасурот қолдирди, ушбу тўпурар футболчи нафақат гол уришда, балки ўзининг чиройли узатмалари билан жамодошларини тўп билан таъминлашдаги маҳоратини ҳам намойиш қилди. Унинг кутилмаган вазиятларда ва аниқ узатмалари хавфли кўриниш олди. Аммо моҳир ҳимоячи қизларимиз уни  бугун  гол уришига умуман имкон беришмади.

Учрашув асосий вақти якунига етган бир пайтда меҳмонлар гол уришга эришишди. Бутун жамоа бўлиб ҳимояланган футболчиларимиз, меҳмонларнинг яна бир тажрибали ўйинчиси Наргиза Абдурасуловани қаровсиз қолдиришди, бу имкониятни қўлдан чиқармаган катта тажриба соҳибаси Н.Абдирасулова  мавсумдаги 15-голини Ольга Кахарова қўриқлаётган дарвозага киритишга эришди – 2:1.

Учрашув ана шу ҳисобда якунланди. Шундай қилиб жамоамиз марказий учрашувда яна ғалабани нишонлади. Жамомиз ўтган 18 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 54тага етказиб олди, турнир жадвалида таъқиб қилиб келаётган бугунги рақибимиздан 8 очко ўзиб кетди. “Севинч” ўз мухлисларини яна севинтирди!

XXI Ўзбекистон чемпионати, 18-тур

“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 2:1

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 11.10.2015. 16:00да

Гол: Маҳлиё Сарикова, 33-1:0, Зебо Жўраева, 76-2:0 – Наргиза Абдурасулова, 90-2:1.

Бош ҳакам:  Жалолиддин Хуснитдинов  (Тошкент).

Қанот ҳакамлари:  Александр Буров (Бухоро),  Сергей Сиразов (Тошкент вил.)

Захира ҳаками: Зилола  Раҳматова (Қарши).

Назоратчи: Тимур Абдуллаев(Тошкент).

ЎхАФА вакили: Эльмира Ғуломова.

“Севинч”: 1. Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 3.Олия Ахмедова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 9.Маҳлиё Сарикова, 18. Камола Рисқиева, 19. Мария Моисеева(23.Нилуфар Қудратова 64), 10. Зебо Жўраева (с).

Захира: 16.Матлуба Абдирасулова, 12. Лайло Тилавова, , 15. Фаёза Самандарова, 11. Шахзода Жамолова, 2.Ангелина Полюшкевич, 77.Кунноса Нетрояж.

“Металлург W”: 1. Гуландон Бойматова, 4.Насиба Хожиева (3.Юлдуз Набиева 74), 6.Ирода Турдалиева, 8. Наргиза Абдурасулова, 9.Шодия Тошева, 11.Дилдора Нозимова, 13.Альбина Белалова (с), 17. Людмила Карачик, 21. Холида Дадабоева, 22. Мавлуда Мунавварова(7.Маҳфуза Турапова 72), 77. Нозима Камолтоева.

Захира: 30.Алина Демьяненко,  15.Маҳлиё Абдурашидова, 19. Нозима Эргашева

20. Камола Бердиева, 99. Лутфинисо Хамидова.

Огоҳлантириш: Зебо Жўраева 31, Наргиза Абдурасулова 82, Албина Белалова 82.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика