Latest news

10:50Неймар «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилиб, катта суммадан воз кечди  1 10:23Бугун иккита терма жамоамиз Саудия термаларига қарши баҳс олиб боради  0 10:00МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?  1 09:45Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси: «Мендан РПЛ мураббийлари Ҳусанов ҳақида кўп сўрашган, бироқ...»  7 09:12«Ал Насср» 60 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин  4 08:39«Навбаҳор»нинг янги легионери наманганлик мухлисларга мурожаат қилди  4 08:08«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  16 07:43Ўртоқлик учрашуви. «Бунёдкор» Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 00:48"Бавария" футболчиси жамоадан кетишни хоҳламоқда  0 00:13"Арсенал" ўйинчиси МЮга ўтмоқда  8 23:40Назорат ўйини. "Пахтакор" Шимолий Македония жамоаси билан дуранг ўйнади  8 23:16"Арсенал" ўйинчиси Льюис-Скеллининг уч ўйинлик дисквалификацияси бекор қилинди  3 22:47"Ал Насср" Влахович билан шартнома имзолашга уринди. "Юве" форварди рад этди  1 22:16Бекхэм Месси ҳақида: "У фаолиятини якунлаганидан сўнг фақатгина "Камп Ноу" ёнида яшашни хоҳлаётганини айтди. Ҳеч ким "Барса"ни Леодек севмайди"  11 21:46Назорат учрашуви. "Насаф" "Машъал"ни мағлуб этди, Черандан гол  13

Архитекторлар энг яхши янги ареналарни танлашди. Топ-10да Ухандаги стадион ҳам бор News

Архитекторлар энг яхши янги ареналарни танлашди. Топ-10да Ухандаги стадион ҳам бор

StadiumDB сайти қайта таъмирланган ёки янги қурилган стадионлар рейтингини эълон қилди.

Тўрт архитектордан иборат ҳакамлар ҳайъати қуйидаги нуқтай назар бўйича энг қизиқ стадионларни танлашди: Архитектура қадриятлари, инновациялар ва кўп функционаллик. Бу уч фактор жамланди ва рейтинг тузилди.



10. "Датун Спортс Сентр", Датун


Датун - Хитой ўлчови бўйича Буюк Хитой деворининг шимолий қисмидаги кичик шаҳарча (3 млн. киши). Аммо ундаги стадион кичкина эмас, аренага 30 минг киши сиғади.


Лойиҳа кончилар шаҳрини Хитойнинг маданият пойтахтига айлантирмоқчи бўлган мэр (ҳоким) пайтида пайдо бўлган. Кейинроқ уни коррупцияда айблаб, ҳибсга олишди, бироқ лойиҳалар яшашда давом этмоқда. Тўғри, бу ерда ўйнашга арзийдиган жамоа йўқ (шаҳарда профессионал клуб мавжуд эмас). Арена шаҳар тадбирларига хизмат қилмоқда.


9. "Файв Рингс", Ухань


Ҳа, бу ўша Ухань шаҳрининг стадиони. Аренада футбол ўйинлари ва бошқа спорт мусобақаларини ўтказиш мумкин. Ўз бағрига 30 минг мухлисни сиғдира оладиган стадионда бассейн ва ёпиқ спорт комплекс мавжуд. Ушбу аренада иккинчи дивизионда иштирок этадиган "Ухань Чжоэр" ўйнайди.


8. "Тегельне поле", Братислава


Словакия пойтахтида жойлашган стадионнинг сиғими 22,5 минг киши. Ушбу аренани терма жамоанинг эски ўйингоҳи ўрнига қуришган. Суратга яхшилаб эътибор берсангиз, клубнинг офиси худди ЦСКАники каби бурчак ортидаги бинода жойлашган.


7. "Нью-Кларк Сити", Касас


ФИФАнинг талабларига жавоб берадиган, халқаро ўйинларни юқори савияда ўтказса бўладиган Филиппиннинг биринчи стадиони. Бунгача Филиппинда ушбу аренага ўхшаш ўйингоҳлар бўлмаган. У ўз бағрига 20 минг мухлисни сиғдиради ва аренада енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказса бўлади.


6. "ВТБ Арена", Москва


ЖЧ-2018 лойиҳасига киритилган, аммо кейинроқ рўйхатга қўшилмаган Россиянинг янги стадиони. Мундиал ареналари сафига киритилмаган ўйингоҳга 26 минг мухлис сиғади. Петровский паркидаги қурилиш 2019 йилда якунланди, "ВТБ Арена"да нафақат футбол, балки хоккей учрашувлари ҳам ўтади.


5. "Тоттенхэм Стэдиум", Лондон


"Тоттенхэм" 2007 йилдан бери "Уайт Харт Лейн"ни янгилаш йўлларини излаётганди ва янги аренани эскисининг ўрнида қуришга қарор қилишди. Эсингизда бўлса, "Уайт Харт Лейн"даги сўнгги мавсумда битта трибуна ёпиқ эди.


"Тоттенхэм Стэдиум" ўз бағрига 62 минг мухлисни сиғдиради, уни топширишда муаммолар юзага келди - ёнғин хавфсизлиги ходимлари хавфсизлик тизимидаги камчилик туфайли ўйин ўтказишга рухсат беришмаганди. Шу сабабли "Тоттенхэм" деярли ярим йилни "Уэмбли"да ўтказди.


4. "Ал-Жануб", Ал-Вакра


Ушбу арена Заҳи Ҳадид лойиҳаси бўйича ЖЧ-2022 учун қурилди.


Стадион ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдиради, аммо мундиалдан сўнг ўриндиқларнинг ярмини олиб ташлашмоқчи - Қатар лигасига бундай маҳлуқнинг кераги йўқ.


3. "Пушкаш Арена", Будапешт


"Пушкаш" - Евро-2020 учун нолдан қурилган ягона стадион. Арена очилиши кечикди ва у ноябрда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида афсонавий Никита Симонян иштирок этган.


2. "Банквест Стэдиум", Сидней


Арена маҳаллий ҳокимиятга тегишли, уни турли спорт тадбирлари учун қуришган: бу ерда асосан "Парраматта" регби, "Вестерн Сидней" эса футбол ўйнайди. Баъзида ўз аренасини таъмирлаётганлар ҳам ушбу стадионда тўп тепади.


Бунгача "Банквест" ўрнида бошқа стадион бўлган ва ўша аренада 18 асрдан бери мусобақалар ўтказиб келинган. Эски аренани бузиб ташлашди ва янги 30 минг кишилик ўйингоҳ қуришди.


1. Миллий (ёки Олимпия) стадиони, Токио


68 минг кишига мўлжалланган Миллий стадионидан Олипиада-2020 очилиши ва ёпилишида фойдаланишмоқчи эди. Уни эски Олимпия аренаси ўрнига қуришган.


Аввалига стадионни 2019 йилдаги регби бўйича жаҳон чемпионатигача қуриб битказишмоқчи эди, бироқ мамлакат бош вазири Синзо Абенинг талаблари туфайли қурилиш чўзилиб кетди ва якунда ушбу ғоядан воз кечишди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика