Latest news

12:19Каннаваро Тошкентда   2 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  7 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  0 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  10 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас" News

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Челси"даги ҳамкасби Грэм Поттерга бўлаётган босим ҳақида гапирди.

Поттер қўл остида "Челси" сўнгги 11 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Жамоа мухлислари бош мураббийнинг истеъфосини сўрашмоқда.

"Биз, мураббийлар, бу босим, талабларни тўғри тушунамиз. Чунки ўз ишимиз давомида бундай ҳолатларга кўп дуч келамиз. Асосий гап тўпнинг тўрга бориб тушишида, барча асосан шунга эътибор беради. Аммо шундай факторлар борки, уларни фақатгина бир томон назорат қила олмайди. Албатта, мен Поттерга қайғураман, чунки менда ҳам шундай ҳолат бўлган.

Ишимиз давомида кўплаб қийинчиликлар бор. Мағлубият ва ҳатто ғалабалардан кейин ҳам меҳнат қилиш кераклиги, камчиликлар кўриниб қолади. Бироқ бу сабабли бошқа одамни қўрқитиш керак эмас. Мағлубиятда бош мураббийнинг оиласи, дўстлари ёки яқинлари айбдор эмас.

Ўз навбатида менда ҳам барчаси чегарага етиб келган пайтлари бўлган. Шу сабабли бошқа инсонларни ҳам бундай ҳолатда кўриш осон эмас", - деди "Арсенал" устози.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика