Latest news

18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  3 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  5 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  6 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  2

Арслонмират Аманов: "Мавсумдаги илк голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман" News

Арслонмират Аманов: "Мавсумдаги илк голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман"

Coca Cola Суперлига 5-тури доирасида АГМК жамоаси ўз майдонида "Сурхон"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан хабарингиз бор.

Беллашувда захирадан майдонга тушган Арслонмират Аманов ягона голни киритганди. Ўйинда Миржалол Қосимов томонидан ўз вақтида захирадан майдонга туширилган Аманов фикрлари билан ўртоқлашди.

— Катта оралиқдаги танаффусдан кейин жамоамиз аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда. Оптимал формага кириш учун бироз вақт керак. Битта гол кам, кўпроқ гол уриб, ўзимизга қулай шароит яратиб, хотиржам футбол ўйнашимиз учун ҳам бу керак. Бу орқали футболчилар ўз кучига бўлган ишончни ҳис этиб олади. Бу борада ишлаяпмиз.

Майдонга тушишимдан аввал Миржалол Қосимов омад тилади. Очиғи, жамоага ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилганимдан ва муҳим 3 очко қўлга киритилишида ёрдамим текканидан хурсандман. Бу янги мавсумдаги илк голим. Бу ҳам қувончли.

Жорий мавсумда жамоа олдига аниқ вазифа — ОЧЛга йўлланма олиш қўйилган.  Шу боис вазифани бажариш учун ҳар бир ўйинда максимал куч билан майдонда боримизни берамиз ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика