Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  125 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Антонио Конте: "Тоттенхэм" чемпионлик учун охирги тургача кураша олади" News

Антонио Конте: "Тоттенхэм" чемпионлик учун охирги тургача кураша олади"

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте АПЛ 13-тури доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Эртага бизни кучли рақибга қарши жуда ҳам мураккаб ўйин кутиб турганини унутмаслигимиз шарт. Улар ўтган мавсум охирги тургача АПЛ чемпионлиги учун кураш олиб боришган. "Тоттенхэм"да яхши мураббий бор. Ёш ва иқтидорли футболчилар кўп. Менимча, ўтган йил билан солиштирганда уларнинг таркиби кучайган. Шунинг учун ҳам биз эртанги ўйинда жуда ҳам диққатли бўлишимиз лозим.

Бу оддий ўйин бўлмайди, шогирдларимдан ўйин вақтида бор диққат-эътиборларини бир ерга жамлашларини сўрайман. Бугун яхши ўйин кўрсатиш ва ғалабага ҳақли бўлиш муҳим.

Бугун бизни икки яхши жамоа иштирокидаги ажойиб ўйин кутиб турибди. Баҳс кескин ўтиши тайин. "Тоттенхэм" АПЛда исталган клубга муаммо туғдира олади. Улар чемпионатда охирги тургача чемпионлик учун кураша оладилар", - дея Контенинг сўзларини келтирмоқда "Челси" расмий сайти.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика