Latest news

21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  2 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  10 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  7 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  11 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2 16:40Чўгирмали мухлислар, "отжимания" қилаётган Аброр, Air Қўзиев – "Хоразм" мавсумни ишончли ғалаба билан бошлаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  10 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман" News

Андрей Фёдоров: "Агар кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, кетишга тайёрман"

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйинни ўйлаган режаларимиз асосида бошладик. Лекин бугунги учрашувда омадимиз келмади. Йигитларда ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Охирги ўйинларга қараганда, бугунги ўйинда гол киритиш мумкин бўлган вазиятлар кўпроқ бўлди. Бироқ вазиятларни якунлаш борасида оқсадик. Ўйин дуранга мос эди. “Нефтчи” футболчилари тушкун ҳолатдан эндигина тикланяпти. Секин-аста ўйинимиз топиб борамиз деб ўйлайман. Натижа учун эса мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан сўнг мухлислар мендан истеъфо талаб қилиб хайқиришди.  Агар мени кетишим жамоани айни пайтдаги ҳолатини яхшиласа, мен кетишга тайёрман. Бироқ истеъфони раҳбарият ҳал этади. Агар менга ишонч билдиришда давом этишса, охиргача ишлашга тайёрман. Очиғи, бу мавсум омад биздан очиқчасига юз ўгирмоқда. Мавсум аввалида жамоага кучли футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилдик. Бироқ уларнинг бизга қўйган талаблари тўғри келмади. Селекция масаласида ҳаммаси ҳам мураббийлар штабига боғлиқ эмас. Ўзимиз таклиф қилган футболчилар эса жамоада кучли рақобатни юзага келтира олишмаяпти. Бизга жамоани ўз ортидан етаклай оладиган футболчилар зарур. Албатта давралар оралиғида ўзгаришлар бўлади. Хозирданоқ хар бир чизиққа савияли футболчини таклиф қилишни режа қиляпмиз.

Евгений Черемесинни ортга қайтариш? Ҳа, у билан алоқада бўлиб турибмиз. Бироқ у ҳам ортга қайтса, фақат ОЧЛда ўйнайдиган клубга келишини маълум қиляпти. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Энди “Машъал”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Фёдоров.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика