Latest news

23:14"Барселона" - "Реал Сосьедад". Кимлар асосий таркибда?  1 22:53Мбаппе ва Ал Ҳелайфи ўртасида жанжал содир бўлган экан  6 22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  1 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  29 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  10 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  6 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  118 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  2 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  21 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди News

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди

Маълумки, қишки селекция чоғида “Андижон” таркибига янги қўшилган ўйинчилар орасида македониялик легионер Демир Имери ҳам бор.

Тажрибали ярим ҳимоячи Анталияда “Бургутлар” билан шартнома имзолаган ва расман “Андижон”нинг янги аъзосига айланган.

-Демир, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Авваламбор, мени жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўзбекистонда футбол юқори суратларда тараққий этмоқда. Кундан-кунга жадаллик билан ўсиб боряпти. Бу футбол ўйнаш учун жуда яхши мамлакат эканлигини эшитдим.

-Адашмасам, охирги клубингиз Қозоғистоннинг “Атирау”си бўлган. Айтингчи, сиз учун “Андижон” клубига ўтиш фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

-Ҳақиқатан тўғри. Менинг охирги клубим Қозоғистоннинг “Атирау” жамоаси бўлган. Лекин мен Ўзбекистон ва унинг чемпионати тўғрисида жуда яхши маълумотлар эшитдим ва юртингизга келишга қарор қилдим. Ўйлайманки, бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлди, деб ҳисоблайман.

-Демир, сизга айнан “Андижон”дан таклиф бўлишини кутмаганмидингиз ёки фаолиятингизни Ўзбекистон чемпионатида давом эттириш режангизда бормиди?

-Мени олдимда бир қатор хориж давлатларидан вариантлар бор эди. Лекин мен Осиёда тўп суришни хоҳладим ва мени Ўзбекистон жуда ҳам қизиқтирди. Менга “Андижон”дан қўнғироқ қилишганида у ерда ўйнашга тайёр эканлигимни айтдим.

-Илгари ҳам сизга юртимиздан қизиқишлар бўлганми?

-Музокаралар бўлган. Лекин ҳеч нима расмийлашмаган.

-Ўзингиз учун рақам танлаб олдингизми?

-Айтишим мумкинки, 31 мен учун омадли рақам.

-“Андижон” сиз учун янги жамоа ва бу ерда сизга кўпроқ нима ёқяпти?

-Мени ҳамма жуда яхши кутиб олди. Жамоа билан Анталияда бўлдим. Клубда ўзимни жуда қулай, Худога шукурки, худди ўз уйимда юргандек ҳис қилдим.

-Демир Имери янги мавсум учун тайёрми? Чунки мухлисларимизнинг сиздан умиди катта…

-Яқинлашиб келаётган янги мавсум олдидан мотивацияга тўламан. “Андижон” клубини жуда ажойиб фанатлари борлигини кўрдим. Бундай мухлислар қаршисида тезроқ майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман. Бундай жонкуяр ишқибозлар қаршисида тўп суриш мен учун жуда қулай ва қизиқарли.

-Бу ерга келишдан аввал жамоа ҳақида нималарни билиб олдингиз?

-У ерда футболни ниҳоятда яхши кўришларини эшитдим. Мухлислар доимо севимли жамоаси билан бирга экан. Андижонга тезроқ бориб, янада кўпроқ маълумотлар эга бўлишни ва ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Rating: +2   

Comments

+1   
20 feb 17:51:52
BarsAndijon
Андижон учун уйнайдигон хар бир футболист кадрли хуш келибсан Демиржон
+1   
20 feb 17:42:38
Дилмуроджон
Андижонга Омат яхши уринлани олсин Пахтакор мухлиси
   
20 feb 13:08:52
Davronbek Abduvaliev
Хебай ўрнини боса оладими, йўқми, буни мавсум давомида билиб оламиз.
   
20 feb 13:08:42
Davronbek Abduvaliev
Хебай ўрнини боса оладими, йўқми, буни мавсум давомида билиб оламиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика