Latest news

03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  147 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  49 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади? News

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?

12 май куни Суперлиганинг 7-турида водий дербиси "Нефтчи"-"Андижон" баҳси бўлиб ўтади

Бу баҳсга икки жамоа ҳам ўта жиддий ёндашгани аниқ. Хомяков ўтган учрашувда ўз ўйида мағлубиятга учраган бўлса, Левченконинг "Нефтчи" жамоаси ўтган мавсумдагидек дурангларни бошлаб юборди.


Ўзаро ўйинлар тарихи

Навбатдаги тўқнашув жамоаларнинг юбилей 50-ўйинига айланади. Тарихдаги илк водий дербиси 1992 йилнинг 7 май куни бўлиб ўтган. Фарғонадаги баҳсда мезбон "Нефтчи"нинг қўли баланд келган, якуний ҳисоб 2:0. Андижонликларнинг ушбу "Нефтчи" устидан қозонилган илк ғалабаси 1995 йилда қайд этилган. Ўша йилнинг 3 июнь куни Андижондаги баҳсда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоалар Ўзбекистон биринчилиги доирасида шу кунгача ўзаро 49 маротаба тўқнаш келишган. 33та учрашувда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган бўлса, бор йўғи 10та баҳсда "бургутлар" ғалаба қозонган ва 6та учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Ўзаро қарама-қаршиликда  Андижон"нинг энг йирик ғалабаси 3:1, "Нефтчи"нинг энг йирик ғалабаси 7:1 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 95-43 фарғоналиклар фойдасига.


Ўтган мавсумда жамоалар икки маротаба тўқнаш келишган ва икки учрашув ҳам "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган эди. Биринчи давра тўқнашуви "Бобур Арена"да таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли Фарғонада ўтказилган эди. Учрашувда "Нефтчи" Диёр Туропов ва Нурилло Тўхтасиновларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритганди. Августда бўлиб ўтган иккинчи давра тўқнашувида эса жамоалар муроса кўчасини танлашганди. Учрашувда ҳисоб очилмаган, лекин ўйин жуда қизиқарли кечганди. "Нефтчи" жамоаси урган гол қанот ҳакамининг хатоси туфайли бекор қилинган эди.


Сўнги ўйин

"Нефтчи" – "Андижон" 0:0

31 август 2023 йил. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуриллаев

Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Жасур Рустамов

Захира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нечохин

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 80), 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (с) (24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 59), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 59), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе (9.Улуғбек Ҳошимов, 69), 23.Диёржон Туропов, 40.Бачана Арабули (11.Иззатилла Абдуллаев, 80).

Захира: 45.Акбар Тўраев, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев,

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 9.Леван Арвеладзе, 10.Илҳомжон Абдуғаниев (13.Сардорбек Азимов, 61), 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров (8.Фарходбек Бекмуратов, 80), 28.Исломбек Маматказин, 66.Илҳомжон Алижонов (15.Владимир Бубанья, 61), 94.Армин Бошняк (14.Абдураҳмон Комилов, 80), 99.Рубин Хебай.

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 7.Бобурбек Фарҳодов, 11.Сардор Абдунабиев, 19.Суҳроб Бердиев, 22.Шаҳбоз Эркинов.

Огоҳлантиришлар: Гиорги Никабадзе (65), Сардорбек Азимов (65).

Эътиборингизга, Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз

31.08.2023.

 "Нефтчи"-"Андижон"   0:0

15.12.2020.

"Нефтчи"-"Андижон"  1:3

19.08.2016.

"Нефтчи"-"Андижон"  1:2

21.10.2015.

"Нефтчи"-"Андижон"  0:1

07.11.2014.

"Нефтчи"-"Андижон"  1:0



Жорий мавсумдаги натижалар

Бугунги учрашувдаги мезбон "Нефтчи" совринли ўринларни мақсад қилган. Мавсум стартидан аввал таркибини анча кучайтирган "Нефтчи" мавсумни ажойиб тарзда бошлади. Биринчи турда "Сўғдиёна"ни 2:1 ва кейинги турларда "Динамо" ва "Металлург"ни бир ҳил 1:0 ҳисобида мағлуб этган Левченко жамоаси дастлабки уч турда 100 фоизлик натижа қайд этаётганди. Бироқ тўртинчи турда "Олимпик" меҳмони бўлган фарғоналиклар сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Апрель ойининг аввалида "Пахтакор"га қарши кечиши керак бўлган учрашув лига томонидан кўчирилганди. "Нефтчи" сўнги турда "Қизилқум" майдонига сафар қилди ва сўнги дақиқадаги ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди. Фарғоналиклар ҳозиргача бешта тўқнашувда 10 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг тўртинчи ўрнини банд этган.



"Бургутлар" ҳозирга қадар бор йўғи бир маротаба мағлубиятга учрашди ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жорий мавсумнинг дастлабки учрашувида ОКМКга қарши кечган учрашувда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган андижонликлар, иккинчи турда "Бобур Арена"да "қалдирғоч"ларни 5:1 ҳисобида "янчиб" ташлашди. Учинчи турда "Сурхон" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонилган бўлса, кейинги турда "Насаф" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Бешинчи турда сафарда "Локомотив" 2:1 ҳисобида таслим этилди. Ўзбекистон кубогида "ўлим" гуруҳидан кейинги босқичга чиққан Хомяков шогирдлари Суперлиганинг сўнги баҳсида ўз ўйинда "Сўғдиёна"га 0:1 ҳисобида ютқазишди ва мавсумдаги илк мағлубияти қайд этди. "Андижон" Суперлигада 6та учрашувда иштирок этди ва 11 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам.


Ўзбекистон кубогидаги натижалар

Апрель ойида ўтказилган Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида "Нефтчи" "G" гуруҳида иштирок этди. "Металлург", "Дўстлик" ва "Сирдарё ФА" жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган фарғоналиклар якунда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашди ва кейинги босқичга йўл олишди. "Дўстлик"ни 2:0 ва "Сирдарё ФА" жамоасини 5:1 ҳисобида таслим этган "Нефтчи", сўнги турда "Металлург" билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

Андижонликлар Ўзбекистон кубогида "ўлим" гуруҳидан жой олишганди. "H" гуруҳида амалдаги кубок соҳиби "Насаф", икки мавсум аввал финалда иштирок этган "Навбаҳор" ва Самарқанднинг "Динамо" жамоалари билан бир квартетдан жой олган "Андижон" 4 очко тўплади. Тўрт очко иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишга етарли бўлди. "Динамо" билан жанговар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. "Навбаҳор"га қарши учрашувда Хомяков шогирдлари мағлубиятга учрашди, якуний ҳисоб 1:2. Сўнги турдаги рақиб амалдаги чемпион "Насаф" эди. 12480 мухлис кўз олдида "Андижон" 90+8 дақиқада Бектемир Абдуманноновнинг голи эвазига ғалабани илиб кетди.


Йўқотишлар

Еттинчи турнинг марказий учрашувида фақатгина бита йўқотиш бор. "Андижон" футболчиси Сардор Азимов бугунги учрашув ўтказиб юборади.

Эксперт фикри

7-тур эксперти, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов "Нефтчи" - "Андижон" учрашувида жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади:

"Нефтчи" - "Андижон" қарама-қаршилиги турнинг марказий тўқнашуви. Бу ерда икки жамоа ҳам йил бошидан бери яхши ўйин кўрсатиб келмоқда. Аммо айни пайтда жамоаларнинг имкониятлари тенг. Ўйинда дуранг натижаси қайд этилса керак. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланса керак


Азиз Асимов 385 кунлик танаффусдан сўнг яна "Нефтчи" учрашувини бошқаради

Бугун "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтадиган водий дербисини бошқариш учун Ўзбекистон ФҲМ томонидан ФИФА рефериси Азиз Азимовга ишониб топширилди. Асимов жорий мавсумда "Нефтчи" иштирокидаги биринчи учрашувда ҳакамлик қилмоқда. Умуман олганда ФИФА рефериси ўтган мавсумнинг 7-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Нефтчи"(2:2)  баҳсида ишлаган ва орадан 385 кун ўтиб яна Фарғона жамоаси иштирокидаги учрашувга тайинланди. 


Муаллиф тахмини

Икки жамоа ҳам сўнги турда омадсизликка учради. "Нефтчи" сўнги сонияларда уч очкони қўлдан чиқарди. "Андижон" эса ўз ўйида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди. Жамоаларнинг ўзаро 50чи ўйини жуда муҳим. Икки жамоа ҳам ўйин сифатини бироз четга суриб, авваламбор натижа учун майдонга чиқишади. Хатоларга йўл қўймаслик асосий мақсад бўладиган баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашади.


Нефтчи — Андижон

12 май, 19:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Калахўжаев, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Фаррух Янсупов

ВАР: Фирдавс Норсафаров

АВАР: Максим Нехочин

Назоратчи: Маъмумр Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика