Latest news

21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  1 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  2 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  79 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6

Александр Лобанов: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга 100 фоиз ишонаяпман" News

Александр Лобанов: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга 100 фоиз ишонаяпман"

Терма жамоамиз дарвозабони Александр Лобанов «Эрудит Спорт» газетасига берган интервьюсида Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Жаҳон Чемпионатига чиқишимизга сиз қай даража ишонаяпсиз?

— Жаҳон Чемпионатига чиқа олишимизга мен 100 фоиз ишонаяпман! Ишонч бўлмаса, минг тайёргарликдан ҳеч қандай наф йўқ. Шу боис, барчамиз ўзимизга ишониб, мақсад сари олға интилишда давом этамиз. Мухлисларга айтар сўзим, улар ҳам Жаҳон Чемпионатига чиқишимизга ишонишсин, бизни ҳаётда ҳам, интернетдаги ижтимоий тармоқларда ҳам қўллаб-қувватлашсин. Биз бир жамоа бўлсак, албатта ниятимизга етишамиз.

— Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларда майдонга тушишга улгургансиз. Уларнинг устунлиги нимада деб ўйлайсиз?


— Ҳар икки рақибимиз ҳам жуда жиддий рақиблар сирасига киради. Тўғри, Хитойни Тошкентда нисбатан осонлик билан мағлуб этган бўлсакда, улар ўз уйларида ҳар қандай рақибга қарши жиддий кураш олиб боради. Бу жамоанинг кучи техник ёки тактик футболда бўлмасада, хитойликларнинг кучи ўз ватани шаъни учун майдонда «жанг» қила олишида. Улар ҳам ғалаба учун бор кучларини сарф этишлари аниқ. Жанубий Кореянинг қандай кучга эга эканлигини эса барча яхши бўлади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, олдимиздаги икки ўйин Жаҳон Чемпионати йўлланмасини тақдим этар экан, Хитой бўладими, Корея бўладими ёки олайлик Испания ё Аргентина бўладими, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам 200 фоиз куч билан тайёргарлик кўриб, ғалаба билан азалий орзуимизга етишишимиз шарт! Бу икки ўйин биз футболчилар учун ҳам фаолиятимиздаги энг муҳим ўйинлар бўлади.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.


Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика