Latest news

10:59Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  0 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  15 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади" News

Александр Григорян: "Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади"

"Пахтакор" клубининг собиқ бош мураббийи sportbox.ru сайти вакилларига интервью берди. Унинг асосий қисмини тақдим этамиз.

— Қандай қилиб «Пахтакор»га бориб қолдингиз?
— «Пахтакор» бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасига ўтди, клубда эса яқинда футболчилик фаолиятини тугатган ёш мураббий Нўъмон Ҳасанов бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаётганди. Мени мураббий-консультант сифатида таклиф қилишди. Шартномада шундай ёзилганди: машғулотлар жараёнида иштирок этаман ва ўйинлар вақтида жамоани бошқаришим мумкин. «Тосно»да ишлаб тажриба тўплагандим. «Пахтакор» Ўзбекистон учун Россия учун «Спартак»дек гап, у ерда ишлаш катта шараф. Жамоа олий лигада пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистонда инфраструктура ва футбол мактабларига ажратилаётган маблағлар мени ҳайратда қолдирди. «Пахтакор»да 90 фоиз футболчи клуб тизимидан чиққанлар экан! Вилоятларда томошабинлар ташрифи ҳам жуда кўп тахминан 20–25 минг. Бу Россия биринчи дивизонига етишмаётган ҳолат.

— Нимага қайтиб келдингиз?
— Фақат бир марта, Хабаровскда ишлаганимда, ўзим билан бирга оиламни олиб кетмагандим. Тошкентда хотиним ва қизим иқлимга мослаша олишмади. Менга унчалик сезилгани йўқ. Улар эса биринчи кунданоқ касал бўлиб қолишди. Акс ҳолда қолардим. Менда Ўзбекистон у қадар нуфузли мамлакат эмас деган фикр йўқ… Асосийси клубнинг мақсадлари юқори бўлса бас, - дейди Григорян.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика