Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  0 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  1 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  21 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  45 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  7 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  4

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз News

Акмал Рисқуллаев оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

Ҳамдардлик билдирамиз.

"Бунёдкор" академиясида мураббий сифатида ишлаб келган Акмал Рисқуллаев оламдан ўтгани муносабати билан, марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Акмал Рисқуллаев 1979 йил 24 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 8 ёшида “Пахтакор” футбол клуби академиясига борган. У ерда 16 ёшгача шуғуллангач, иккинчи лигада “Ватанпарвар” ҳарбий спорт клуби сафида майдонга туша бошлади. Сўнгра Рустам Мирсодиқов уни олий лигага таклиф этди. Акмал 14 йиллик профессионал фаолияти давомида “Шўртан”, “Навбаҳор”, “Локомотив”, “Трактор”, “Динамо”, “Қизилқум” каби клубларда ўйнаган. Шунингдек, Қозоғистоннинг “Ясси Сайрам” жамоасида ҳам бир ярим йил тўп тепган. 

- Футболни танлаб кам бўлмадим. Бир қатор кучли жамоалар шарафини ҳимоя қилганимдан хурсандман. Турли мураббийлар қўл остида шуғулланиб, тажриба орттирдим. Энди ўзим ёшларга сабоқ беряпман, - деган эди Акмал Рисқуллаев. 

2012 йилдан Сергей Лушчан таклифига биноан Акмал Рисқуллаев футболчиликда ўрганган билимларидан фойдаланиб, ёш “қалдирғочлар”га таълим бера бошлаганди. Ўз навбатида, “C” тоифадаги лицензияга эга бўлди. 

“Бунёдкор” академиясида иш бошлаганига кўп бўлмаган Акмал Рисқуллаев маълум муддат 8-9 ёшли тарбияланувчиларга сабоқ берарди ва улар билан Туркиядаги халқаро турнирда биринчи ўринни қўлга киритди. Бу унинг халқаро майдонда мураббийлик соҳасидаги дастлабки унвони  бўлган. 

Шунингдек, 2002 йили туғилган тарбияланувчилари Кореядаги турнирда зафар қучишган. Акмал Рисқуллаев Тошкент шаҳар биринчилигида ўз шогирдларининг имкониятларини юқори баҳолашини ҳам айтиб ўтган эди. Улар орасида айниқса, истеъдодли дея қараётган Отабек Жўрақўзиев, Жасур Жалолиддинов, Диёр Раҳимқулов, Абдурауф Бўриев каби футболчилардан умиди катта эди. 


Акмал Рисқуллаев Абдумажидович

Туғилган санаси: 24.10.1979

Фаолият олиб борган клублари: 

1998 йил - МҲСК

2000-2003 йил биринчи давра - "Трактор" 

2003 йил иккинчи давра - "Динамо"

2004 йил "Ясси Сайрам" (Қозоғистон)

2005 йил биринчи давра - "Локомотив"

2005 йил иккинчи давра - 2006 йил "Шўртан" 

2007-2009 йил биринчи давра - "Навбаҳор"

2009 йил иккинчи давра - 2010 йил - "Қизилқум"


 


Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика