Latest news

17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт (матнли трансляция)  0 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  19 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ" News

Аҳмед Агамурадов: "Халқаро мусобақаларда нейтрал ҳакамлар ишлагани мақсадга мувофиқ"

"CAFA CUP" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон-1 - Туркманистон учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Туркманистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмед Агамуродов Ўзбекистоннинг турли клубларида фаолият олиб борган, айни пайтда "Бухоро"да ишлаётган Тачмурад Агамуродовнинг ўғли ҳисобланади.

"Мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Тошкентда, Ўзбекистонда дўстларим жуда ҳам кўп. Бугунги ўйин натижаси биз учун албатта қониқарсиз бўлди. Ўзбекистон биздан кучли эканлиги майдонда кўринди. Биринчи бўлимда рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик.

Бизнинг жамоамиз кейинги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этиш учун тузилган. Ўша вақтга қадар бу ёшларни шакллантириб борамиз.

Бундай халқаро мусобақада нейтрал ҳакамлар ишлашса мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта бу биринчи мусобақа бўлгани учун балки ўйинларни ўзбекистонлик ҳакамлар ишлаётгандир.



Бугунги мағлубият бизни финалдан деярли четда қолдиради. Агар дуранг ўйнаганимизда ҳам имконият бўларди. Эндиги мақсадимиз Тожикистонни мағлуб этиш ва ҳеч бўлмаса 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушиш.

Бу жамоадан 5-6 нафар футболчи Туркманистон юқори дивизиони клубларида асосий таркибда мунтазам ўйнашади. Ўйинчиларимизнинг кўпчилиги 1999 йилда туғилган.

Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари хориж давлатларига бориб йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтишмоқда. Бизда эса ҳозирча бундай имконият йўқ. Шу боис Тошкентдаги бу мусобақа жамоамиз учун айни муддао бўлмоқда, - дейди Агамурадов.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика